

Маълумот ўрнида, Леау 2019 йилдан 2026 йилга қадар "Милан" шарафини ҳимоя қилган ва клуб билан биргаликда Италия чемпионига айланган.
"Рафани сиртдан билар эдим. У билан шахсан танишиш имконияти туғилганда, ажойиб йигит эканлигини тушундим ва унга нисбатан чиндан ҳам катта хайрихоҳлик уйғонди. Аммо у барчамиз кўпроқ нарса кутган футболчилар сирасига киради.
Ўйлашимча, қайсидир паллада футбол у учун асосий устувор мақсад бўлмай қолди. Ҳаётида футболдан ташқари кўплаб нарсалар пайдо бўлди: мусиқа, мода... Бироқ унинг "Милан"га бўлган садоқатига ҳеч қачон шубҳа қилмаганман. У бу клуб учун ўйнашни яхши кўрарди ва нимадир ўхшамай қолганида қаттиқ қайғурарди. Шунингдек, унда жисмоний муаммолар ҳам мавжуд эди ва доимо улардан эҳтиёт бўлиб ҳаракат қиларди.
Бошқа ўйинчиларга нисбатан у билан тез-тез индивидуал суҳбатлар ўтказишга ҳаракат қилардим ва ҳар сафар ижобий таассуротлар билан чиқиб кетардим. Унинг чиндан ҳам ўйнашни хоҳлаётганини ҳис қилардим, лекин баъзида биргина истакнинг ўзи камлик қилади", — деди Таре.



