UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Эрон чемпионати. "Трактор" "Шамс Азар" меҳмони бўлди, Ҳамробеков 56 дақиқа ўйнади  0 19:13Расман: Ўзбекистон МТЖнинг дарвозабонлар бўйича собиқ мураббийи ОКМКда иш бошлади  1 18:56​Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  2 18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  1 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  0 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  1 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  8 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  6 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  0 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  11 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  15 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  2 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  1 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  2

Футзал: Ўзбекистон терма жамоасининг ўртоқлик ўйинлари тақвими Янгиликлар

Футзал: Ўзбекистон терма жамоасининг ўртоқлик ўйинлари тақвими

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 26 август куни Жаҳон чемпионати олдидан навбатдаги ўқув йиғинини ўтказиш учун Эронга жўнаб кетади.

ЎФФ мажлислар залида бўлиб ўтган матбуот анжуманида терма жамоа бош мураббийи Хосе Мария Мендес терма жамоанинг Жаҳон чемпионати баҳслари олдидан ўтказадиган йиғинлари ва ўртоқлик учрашувларини тасдиқлади. Унга кўра, дастлаб Эронда 28 ва 29 август кунлари Эрон терма жамоасига қарши иккита учрашув ўтказилса, мазкур ўйинлардан сўнг терма жамоа делегацияси Португалияга йўл олади.

Португалиянинг Порту шаҳрида ўтказиладиган йиғинда Хосе Мария Мендес жамоаси 1 сентябрь куни Португалия, 2 сентябрь куни эса Испания терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади. Ниҳоят, Жаҳон чемпионати стартидан олдинги сўнгги ўртоқлик учрашуви Колумбияда, Жаҳон чемпионати старти арафасида, мундиалнинг яна бир иштирокчиси Италия терма жамоасига қарши бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати "A" гуруҳида Колумбия, Португалия ҳамда Панама терма жамоаларига қарши ўйнайди.

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига қадар ўтказадиган ўртоқлик учрашувлари рўйхати:

Машҳад, Эрон.
28 август.
Эрон – Ўзбекистон

29 август.
Эрон – Ўзбекистон.

Порту, Португалия.
1 сентябрь.
Ўзбекистон – Португалия.

2 сентябрь.
Испания – Ўзбекистон

Кали, Колумбия.
6 сентябрь.
Италия - Ўзбекистон

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика