UZ

Сўнгги янгиликлар

22:55Анчелотти: "Бенземада "Олтин тўп"ни ютиш учун вақт бор"  0 22:33Футзал. ЖЧ. Эронга фақат Ўзбекистон ва Бразилия 8 та гол урган  19 22:28Илҳом Мўминжонов: "Меҳмонлар хавфли вазият яратмасдан иккита гол уришди"  14 22:18Футзал. Эронга 8та гол уриб, мағлуб бўлган учрашувимиздан ГАЛЕРЕЯ  6 21:55Тимур Кападзе: "Бугунги учрашувда жароҳат сабабли учта ўзгариш қилишга мажбур бўлдик"  5 21:53Доменек: "Барселона" Ла Лигани кучли бешликда якунланишига ишончим комил эмас"  9 21:45"Навоий вилояти 2-лигаси"га қуръа ташланди  1 21:45Футзалчиларимизга тасанно!  31 21:39Дилшод Раҳматов: "Ўйлайманки, бу жаҳон чемпионатидаги сўнгги ўйинимиз эмас"  27 21:37Кепа рекорд қайд этди  3 21:28Баҳодир Аҳмедов: "Бугунги ўйиндан келиб чиқсак, йигитлардан кўнглим тўқ"  47 21:14Футзал. ЖЧ-2021. Ўзбекистон тарихий ўйинда Эрон дарвозасига 8 та тўп киритиб, мусобақадаги иштирокини мардонавор равишда якунлади  412 21:11Коке майдонга қайтишга тайёр  2 20:55Про лига. Голларга бой ўтган учрашувда "Нефтчи" "Олимпик"ни мағлуб этди  17 20:44"Манчестер Юнайтед" "Барселона" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  7

Футзал. ЖЧ. Аҳад Юсупов: "Кечаги натижа ҳеч қанақасига камбэк эмас" Янгиликлар

Футзал. ЖЧ. Аҳад Юсупов: "Кечаги натижа ҳеч қанақасига камбэк эмас"

Ўзбекистон футзал терма жамоаси жаҳон чемпионатидаги иштирокини мағлубият билан бошлади.

Футзалчиларимиз Литвада бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатининг илк турини Гватемалага қарши ўтказиб, 4:5 ҳисобида имкониятни бой беришди. Вакилларимиз 1:4 ҳисобида ютқазаётган бўлишларига қарамай, 4:4 натижасини қайд эта олишди, бироқ ўйин тугашига 14 сония қолганида 5-тўпни ўтказиб, шу тариқа мағлуб бўлдик. 

Мазкур баҳс ҳақида таниқли футзал мураббийи Аҳад Юсупов ўз фикрларини билдирди. 

Ўйин ҳақида

- Ўйинни барчамиз катта иштиёқ билан кўрдик. Чунки жаҳон чемпионатини ҳамма орзиқиб кутиб яшайди. Бу футзал бўйича дунёдаги энг катта мусобақа. Энди ўйин ҳақида нима дейиш мумкин? Албатта, охирги сонияларда гол ўтказиб ютқазиб қўйганимиз алам қилди. Лекин мен ютсак керак деб ўйлагандим, чунки Гватемала у қадар кучли эмас. Фақат улардаги шижоат устунлик қилди. Бизга эса авваламбор шу нарса етишмади. Шунингдек, баҳс охирида ҳисоб тенглашганидан кейин совуққонликни ушлаб қола билмадик.

- Яна бир жиҳатга алоҳида эътибор қаратдим. Нима учундир футзалчиларимизнинг кўзи ёнмади. Бу ўртоқлик ўйини ёки бўлмаса бошқа мусобақа эмас, балки жаҳон чемпионати. Ҳамма орзиқиб кутадиган турнир. Акбар Усмонов билан Дилшод Раҳматовдан кўп нарса кутгандим, лекин нимагадир улар умуман кўринмай қолди. Дарвозабон Рустам Умаров ҳам кўп хатоларга йўл қўйди. Ўтказиб юборилган ҳамма голларда унинг айби бор.


Аббос Элмуродов ҳақида

- Бундай ўйинларда вазиятдан келиб чиқиб жамоада ўйновчи-дарвозабоннинг бўлиши жуда асқотади. Бизнинг таркибда шундай дарвозабон бор эди: Аббос Элмуродов. Лекин нимагадир мураббийлар уни учрашув протоколига киритишмади. Натижада фақат Рустам Умаровга ишониб қолишди, у бўлса хатоларга йўл қўйди. Захирамизда иккинчи дарвозабон Равшан Элибоев ҳам бор эди, у ҳам яхши дарвозабон, бироқ нимагадир уни ҳам синаб кўришмади.


Тажрибали футзалчилар йўқлиги панд берди

- Жаҳон чемпионати - бу оддий мусобақа эмас. Шундай экан, таркибда маҳоратли футзалчиларнинг бўлиши жуда катта ёрдам беради. Шахсий фикримча, икки нафар етакчи футзалчининг олиб кетилмагани панд берди. Булар - Фарҳод Абдумавлонов билан Артур Юсупов. Тўғри, жамоани ёшартириш ишлари олиб борилгандир, бироқ катта турнирларда етакчи бўлиши жуда муҳим роль ўйнайди. Артур билан Фарҳодга кўп вақт керак эмас, уларга ўзини кўрсатиш учун беш дақиқа етарди. Агар сафимизда шу икки футзалчидан бири бўлганида, менимча Гватемалага ютқазмасдик. 


Тайм-аутда нима бўлганини кўрдингизми? 

- Эътибор берган бўлсангиз, иккинчи таймда бизникилар тайм-аут олишди. Бош мураббий Баҳодир Аҳмедов энди футзалчиларга қандай ўйнаш кераклигини тушунтираётган бир пайтда унинг ёрдамчиси Нодир Элибоев орага суқилиб, ўз билганича нималарнидир гапира кетди. Бу нима деган гап? Жамоада бош мураббий ким? Бу ҳолат кадрда яққол кўринди ва шахсан менга жуда ғалати туюлди. Шундан кейин Баҳодир Аҳмедовнинг гапи ичида қолиб кетди. Ўша вазиятда Нодир Элибоев ёрдамчи мураббий бўлгани учун ўзини жим тутиб туриши керакмиди.


Иштиёқ йўқолиб қолди

- Футзал жамоамиз жаҳон чемпионатига тайёргарлик чоғида кучли жамоалар билан ўйнади. Биз Аргентина, Испания, Португалия сингари термалар билан ўйнадик. Мен жамоа ичида бўлмаганим учун бирон нарса дейишим қийин, лекин барча ҳиссиёт мана шу ўртоқлик ўйинлари билан кетди деган хавотирдаман. Чунки Гватемалага қарши расмий баҳсда эмоция кўзга ташланмади. Гватемалада эса шу нарса кўринди. Уларда вазни оғир футзалчилар ҳам бор экан, ўшаларнинг тажрибаси эвазига улар ютиб кетди. Бизда нима учун эмоция йўқолиб қолгани эса бош мураббийга бериладиган савол.


Ихтиёр Ропиев ким?

- Рақиб дарвозасига тўртта гол киритган бўлсак, шундан учтаси Ихтиёр Ропиев номига ёзилди. Ихтиёр Ропиев ким? У - ҳимоячи. Ҳимоячи учта гол урган экан, унда ҳужумчилар нима қилди деган савол юзага келади. Кўряпсизми, саволлар кўп. 


Бу камбэк эмас!

- Кўпчилик 1:4дан кейинги 4:4ни камбэк деяпти. Лекин камбэк қачон бўлади? Қачонки ютқаза туриб ютиб кетсанг ёки камида дуранг қилсанг. Биз эса якунда ютқазиб қўйдик, шу боис бу ўйинни ҳеч қанақасига камбэк деб бўлмайди. Камбэк қилган жамоа ҳисобни тенглаштириб сўнгра ютқазиб қўймайди. Ўйиндан кейин кўп танишларим менга қўнғироқ қилиб, Аҳад ака, зўр камбэк бўлди-я дейишди. Мен эса уларга ҳеч нима бўлмаганини, чунки барибир мағлубиятга учраганимизни айтдим. 


Кейинги рақиб ҳақида

- Энди кейинги турни 15 сентябрь куни Россия футзал жамоасига қарши ўтказамиз. Бу жудаям қийин ўйин бўлади. Россиянинг биринчи турда Миср билан қандай ўйнаганини кўрдим. Улар илк турда 9:0 ҳисобида зафар қучишди ва футзалчилари жисмонан бақувват бўлгани учун ўйиннинг бошидан прессинг қўллашди.

- Футзалда ҳам турлича тактика бор: ҳимоявий, ҳужумкор, қарши ҳужум, прессинг ва ҳоказо. Россияга ўхшаган кучли жамоалар асосан прессинг қилади. Майдонда тўрт нафар футзалчи ҳаракат қилса, учтаси бирданига прессинг қилади. Улар шу йўл билан рақибга нафас олишга бермайди. Мен Гватемала ва Мисрни мағлуб этиб, Россиядан кейин иккинчи ўрин билан чиқамиз деб ўйлагандим. Лекин биринчи ўйиндаги мағлубиятдан кейин мушкул вазиятга тушиб қолдик. 

Х.Холиқов суҳбатлашди.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

+3   
13 сен 16:09:27
Zulmatni Tarketib
Барчаси ту́гри фикрлар,кеча дарвозабон ку́п хато килди.Аммо аутсайдерга ютказган жамоамизни бирданига спорт журналистлари мактай кетдилар.Даврон Файзиев,Яхё Улугху́жаев,Диёр Имомху́жаев ва ХК .5йил кутилган турнирда муносиб катнаша олмас эканмиз, Испания, Португалия да бало борми йигин у́тказиб!!!!!
+2   
13 сен 15:52:24
Жеймс
Бир рус танишим ставка куяди. Кеча суради, Узбекистон футзалда шунака кучлими ростдан? Сизларни галабаларингга букмекерлар 1,14, Гватемалага 28 коэффицент беряпти деди. Мен айтдим, бизникиларга куп хам ишонма, барибир охирида парод килади деб.
+1   
13 сен 17:24:46
sodirbek
Obidjon Ummatov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Жамоани мураббий бошқарсин. Нодир Элибоевга ПАШОЛ НАХХУЙ дейиш керак.
Тайм аутда боходир дудилангича вакт утятоди нодир чотки тушинтирди боллар мандиражли килди
+1   
13 сен 16:00:48
Obidjon Ummatov
Жамоани мураббий бошқарсин. Нодир Элибоевга ПАШОЛ НАХХУЙ дейиш керак.
+1   
13 сен 15:58:05
Lazizbek Islomov
Darvozabon rasvo qildi hamma golda aybdor shu reaksiya nol
+1   
13 сен 15:38:02
Ronaldo Messi
men bilardim shunday bo'lishini
+1   
13 сен 15:36:58
Bexa97
Manam shu fikrdaman. Qanaqa blya kombek?
   
14 сен 08:00:12
Уйлаб гапир
Яхши сухбат бўлибди. Х. Холиқовга рахмат. Умуман олганда тўғри гапирган, бу мағлубият керак эмасди умуман
   
13 сен 21:14:18
ALICHO
Жеймс фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Жамоавий спорт турлари биз учун эмас. Таркиб танлашда коррупция асосий таркибда
Бу фикрга 5000 фоиз кушиламан.
   
13 сен 21:05:12
UzBarCa
Ruslar kamida 6 ta gol ursa kere uzbga
   
13 сен 20:53:20
Obidjon Ummatov
sodirbek фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Тайм аутда боходир дудилангича вакт утятоди нодир чотки тушинтирди боллар мандиражли килди
Нима бўгандаям Бош мураббий ўзини ишини қилиши кере
   
13 сен 20:49:36
SHO'RCHIDAN
Жеймс фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Жамоавий спорт турлари биз учун эмас. Таркиб танлашда коррупция асосий таркибда
Коррупция. Хак гап.
   
13 сен 19:01:57
Vista 1981
Bosh murabbiy òrniga Nodir Eliboyev gapirdimish Bosh murabbiy xam Nodir xam bitta narsani gapirdiku boshqa narsani gapirmadiku xamma tvda eshitib turuvdi.
   
13 сен 18:55:04
Aral988
Миллий термамизнинг ахбали ана Сингапурга ютказиб юрипти сизлар кайгаям барадиларинг
   
13 сен 18:04:01
Жеймс
ALICHO фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Юзингиз ёруг булибди.
Жамоавий спорт турлари биз учун эмас. Таркиб танлашда коррупция асосий таркибда
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика