

ОАВ маълумотларига кўра, 24 ёшли Шевалье инглиз клубида жамоани тарк этмоқчи бўлган Эмилиано Мартинеснинг ўрнини эгаллаши мумкин.
Франциялик 2025/26 йилги мавсум барча мусобақаларда 26 та ўйин ўтказди, улардан 10 тасида “нол”га эришди. Унинг парижликлар билан шартномаси 2030 йил июнь ойи охиригача мўлжалланган. Transfermarkt портали дарвозабоннинг нархини 25 миллион еврога баҳоламоқда.



