Фабио Каннаваро ЎФА таклифини қабул қилишига сабаб бўлган асосий омилни айтди

Оқил Абдубарноев
7 июн 2026, 17:00
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Championat.asia сайтига берган интервьюсида Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан бўлиб ўтган музокаралар ва тўрт миллионлик евролик маош таклифи ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди.

"Маош ҳақидаги гаплар тўғри эмас. Очиғини айтганда, бу жараён жуда осон кечди, чунки мен вице-президент билан бевосита алоқада эдим. У менга таклиф билан чиқди. Мен унга бор гапни айтдим. Аммо муаммо шунда эдики, Италиядаги баъзи одамлар фақат пул ҳақида ўйлаб, йўқ жойдан миш-мишлар тарқатишди. Баъзида журналистлар, ўйинчилар ва мураббийлар ўртасидаги муносабатлар шундай бўлади. Журналистлар у ҳеч нарсадан миш-мишлар ясашни хоҳлашади. Лекин мен учун бу осон бўлди, чунки шахсан мен учун Жаҳон чемпионатига бориш жуда катта аҳамиятга эга. Футболчи сифатида 20 йилдан сўнг яна мундиалга қайтиш. Жаҳон чемпионати кубогини боши узра кўтарган инсон сифатида, мен яна Жаҳон чемпионатига қайтиш имкониятига эга бўлдим. Ўйлайманки, айнан шу нарса Ўзбекистон миллий терма жамоасига келишимга сабаб бўлган асосий омил эди", деди 52 ёшли мутахассис.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia