

Ўйин Франциянинг Вильнёв-д'Аск шаҳридаги "Декатлон Арена — Пьер-Моруа" стадионида ўтказилади. Учрашувни германиялик бош ҳакам Саша Штегеман бошқариб боради.
Жамоаларнинг бошланғич таркиблари:
Франция: Меньян, Кунде, Юпамекано, Салиба, Т. Эрнандес, Тчуамени, Рабьо, Олисе, Дембеле, Дуэ, Мбаппе.
Шимолий Ирландия: П. Чарльз, Спенсер, Хам, Макконвилл, Браун, Девенни, Маккэнн, Ш. Чарльз, Келли, Прайс, Донли.
Франция терма жамоаси ЖЧ-2026 да иштирок этади ва улар I гуруҳида Сенегал, Ироқ ва Норвегия билан куч синашади. Шимолий Ирландия эса саралашнинг плей-офф босқичида Италияга (0:2) имкониятни бой бериб, мундиал йўлланмасини қўлга кирита олмаган.



