Флорентино Перес сайловда ғалаба қозонса, Жозе Моуриньюни "Реал" бош мураббийи этиб тайинлашини тасдиқлади

Aslanov Jasurbek
4 июн 2026, 01:43
Мадриднинг "Реал" клуби президенти Флорентино Перес бўлажак президентлик сайловларида ғалаба қозонган тақдирда, Жозе Моуриньюни бош мураббийлик лавозимига тайинлашини маълум қилди.

79 ёшли функционернинг сайлов штаби "X" ижтимоий тармоғида махсус видеолавҳа эълон қилди.
Видеода португалиялик мутахассис "Реал" формасида кўриниш бериб, "Ҳа!" деб жавоб берган ҳамда Перес учун овоз беришга чақирган.
"Реал" президенти сайловлари 7 июнь куни бўлиб ўтади.
Иккинчи номзод сифатида тадбиркор Энрике Рикельме иштирок этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуринью "Реал"да 2010–2013 йиллар давомида фаолият юритган ва ушбу даврда жамоа Испания чемпионати, Кубоги ва Суперкубогида зафар қучган. Ўтган мавсумда эса мадридликлар бирорта ҳам соврин юта олмади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: realmadrid.com