Нидерландия терма жамоаси ЖЧ-2026 олдидан Жазоирга имкониятни бой берди

Aslanov Jasurbek
4 июн 2026, 01:47
Нидерландия ва Жазоир терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви Жазоир жамоасининг ғалабаси билан якунланди.

Учрашув Нидерландиянинг Роттердам шаҳридаги "Фейеноорд" стадионида бўлиб ўтди.

Нидерландия - Жазоир 0:1

Гол: Анис Мусса 86.

Баҳсдаги ягона голни 86-дақиқада Жазоир ярим ҳимоячиси Анис Хадж Мусса киритди.

Ҳар иккала терма жамоа ҳам АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлигида ўтадиган 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади.

Нидерландия ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида F гуруҳидан жой олган бўлиб, Япония, Швеция ва Тунис билан куч синашади.

Жазоир эса J гуруҳида Аргентина, Иордания ва Австрия билан бир гуруҳдан ўрин олган.

Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлга қадар бўлиб ўтади ва унда жами 48 та терма жамоа қатнашади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia