

Ўйин Бельгиянинг Льеж шаҳридаги "Морис Дюфран" стадионида бўлиб ўтди.
Учрашувни бельгиялик ҳакам Лотар Д`Хондт бошқариб борди.
Баҳс 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
ДР Конго терма жамоаси ЖЧ-2026 мусобақасида иштирок этади, улар турнирнинг К гуруҳида Португалия, Колумбия ва Ўзбекистон терма жамоалари билан куч синашади.
Дания эса Чехияга қарши кечган финал парраж ўйинида мағлуб бўлгани сабабли, жаҳон чемпионатига йўлланма ололмади.
Жаҳон чемпионати ўйинлари 11 июндан 19 июлга қадар бўлиб ўтади.



