Флик: "Биз фантастик жамоани мағлуб этдик"
24 окт 2024 12:47
Янгиликлар
Флик: "Биз фантастик жамоани мағлуб этдик"
"Барселона" Чемпионлар Лигаси 3-тури доирасида "Бавария"ни йирик ҳисобда (4:1) мағлуб этди.
"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ўйиндан кейин таассуротлари билан ўртоқлашди.
"Биз фантастик жамоани мағлуб этдик. "Барса" — "Бавария" тўқнашуви Европада анъанага айланиб улгурди. Ва бу иккита фалсафаси ўхшаш жамоаларнинг тўқнашуви эди... Ўтказиб юборилган голга кўрсатган муносабатимиз менга ёқди. Бугун ғалаба қозониш муҳим эди ва биз буни уддаладик... Асосийси биз яхши ўйнадик. Бироқ хулоса қилишга ҳали эрта, чунки мавсум энди бошланди.
Бизда кўплаб ёш футболчилардан иборат таркиб жамланди ва улар жараёндан завқ олишмоқда. Бу ерда эканлигимдан бахтлиман ва барчаси мени қаноатлантирмоқда. Клубдаги одамлар, мухлислар, жамоа..."
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар