

"Кўк-анорранглилар" бош мураббийи Ханс-Дитер Фликнинг француз футболчисидан ҳафсаласи пир бўлган, чунки ўнг қанот ҳимоясида кўпроқ бошқа футболчилар ўйнамоқда. Журналист Альфредо Мартинеснинг сўзларига кўра, олдинги мавсумлардаги барқарор ўйинларига қарамай, 27 ёшли футболчи келаси ёзда сотувга қўйилиши мумкин, чунки унга инглиз клублари томонидан жиддий қизиқиш мавжуд.

Агар каталонияликлар Жоау Канселуни сақлаб қолишга муваффақ бўлса, Кунденинг кетиши эҳтимоли янада юқори бўлади.
Transfermarkt маълумотларига кўра, Жюль Кунденинг трансфер қиймати 65 миллион еврога баҳоланмоқда.



