Флетчер МЮни бошқариш таклифи берилгани ҳақида: "Хаёлимга келган биринчи нарса Фергюсон билан гаплашиш эди"
07 янв 20:55
Янгиликлар
Флетчер МЮни бошқариш таклифи берилгани ҳақида: "Хаёлимга келган биринчи нарса Фергюсон билан гаплашиш эди"
Флетчер Рубен Аморим ишдан бўшатилгандан сўнг, "МЮ" бош мураббийи вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.
"Ишониш қийин, лекин ҳаммаси тез ҳал бўлди. Мен ҳайратланиб, ғурурландим, хаёлимга келган биринчи фикр сер Алекс [Фергюсон] билан гаплашиш эди. Мен сер Алексга футболда қабул қиладиган барча муҳим қарорларим ҳақида айтиб бераман. Унинг сўзлари клуб манфаати йўлида ҳаракат қилиш кераклиги ҳақидаги фикрларимга мос келарди ва мен ҳар доим шунга интилганман.
"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш энг дадил орзуларимдан ҳам юқори эди. Бу менга кутилмаганда насиб этди ва эҳтимол, бу яхши бўлди, чунки ўйлашга вақтим бўлмади. Агар менга бу ҳақда олдиндан айтишганида, эҳтимол, бу имкониятни қўлдан бой берган бўлардим. Шунинг учун, кутилмаганда берилган таклиф менга тезда жавоб беришга ва табиий равишда ҳаракат қилишга ёрдам берди. Яхшиямки, мен бу клубни биламан, клубдаги одамларни танийман ва ўйинчилар билан танишман," деди Флетчер.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Фикрлар
Химоя: Эвра, Видич, Фердинанд, Эванс
Ярим химоя: Флетчер, Кэррик, Парк Жи Сунг, Скоулуз
Хужум: Руни, Роналду
Мураббий: Сер Алекс
Шу таркиб кимнинг ёдида...? )
Бу билан тенг кучли яна битта таркиб бор эди уша вактларда
Флетчер жуда яхши футболчи булган.