Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"
07 янв 16:45
Янгиликлар
Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"
АПЛ клубларининг собиқ устози Тони Пулис Даррен Флетчернинг "Манчестер Юнайтед" бошқарувида қолишига умид қилмоқда.
Флетчер Рубен Аморим истеъфога чиқарилганидан сўнг бош мураббий вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Аввалроқ мавсум якунига қадар вақтинчалик мураббий ролига Оле-Гуннар Сульшер ва Майкл Кэррик номзодлари кўриб чиқилаётгани ҳақида хабар берилган эди.
"Ишонаманки, агар вақт ва имконият берилса, Флетчер доимий мураббийлик учун энг яхши номзод бўла олади. Фақат "Юнайтед" унга ўз салоҳиятини кўрсатиши учун ҳалол имконият бериши керак. У суягигача МЮга боғланган, шунинг учун олдида қандай вазифа турганини яхши билади ва қийин қарорлар қабул қилишдан қўрқмайди.
Кўп йиллар олдин "Олд Траффорд"га бошқа бир ёш шотландиялик келганди. Сэр Алекс Фергюсонни қўллаб-қувватлашган, чунки клубдагилар унга ишонишган. Флетчер ҳам вақт ўтиши билан "Юнайтед" мухлислари кутган ўша инсонга айланиши мумкин.
Лиам Россеньорнинг "Челси"га тайинланганидан хурсанд бўлдим, чунки Премьер-лигага кўпроқ британлик мураббийлар керак. У топ-клубни бошқармоқда, бугунги кунда британлар билан бундай ҳолат кам кузатилади. Умид қиламанки, Флетчерда ҳам "Юнайтед"да шундай имконият бўлади", — деди Пулис.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Фикрлар