

– Ўйин ҳақида фикрингиз...
– Яхши ўйин бўлди. Ғалаба қозонишимиз муҳим эди. Бугунги мақсадимиз айнан шу эди. Энди бир неча кун дам олиб, кейин машғулотларга қайтишимиз ва Суперлигага диққатимизни қаратишимиз лозим.
– Иккита гол урганингизга қарамай, фақат бир тайм ўйнаганингиздан хафа бўлмадингизми?
– Йўқ, бу нормал ҳолат. Ўйин аллақачон 3:0 ҳисобида эди. Озгина ноқулайлик ҳис қилаётгандим, шунинг учун мураббий мени алмаштиришни маъқул кўрди.




