UZ

Сўнгги янгиликлар

22:39Буффон ўзи билан бирга ўйнаган энг кучли футболчи ким бўлганини айтди  0 22:15ЖЧ саралаши. БАА Қатарни шунчаки янчиб ташламоқда. Ўзбекистонга "кела олмаган" Лимадан покер (онлайн ҳисоб)  119 21:30ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия Саудия Арабистонини сенсацион тарзда мағлубиятга учратди  14 21:08ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси Эронга қарши камбэк қайд этишга яқин келди, аммо якунда барибир мағлуб бўлди  9 20:33КХДР терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинларни яхши ўтказдик, аммо..."  17 19:59"Милан" "Монпелье" хавбекини қўлга киритмоқчи  0 19:47Сречко Катанец: "90 дақиқа бир хил ўйнайдиган жамоаларни топиш қийин бўлса керак"  138 19:42Влахович Данияга қарши ўйинда жароҳат олди  0 19:10ЖЧ-2026 саралаши. Сафарда қийинчилик билан уч очко қўлга киритдик  54 18:59ЖЧ-2026 саралаши. Япония сафарда Хитойни ишончли тарзда мағлуб этди  12 18:51Омадимиз келди, Юсуповга эса раҳмат. Ўзбекистон қийинчилик билан КХДРни мағлуб этди  664 17:58ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси - Эрон: Асосий таркиблар маълум  7 17:35Буффон: "Неймар бешта "Олтин тўп" ютиши керак эди"  9 16:41Левандовски "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи  4 14:50"Милан" "Реал"да ўйин амалиётига эга бўлмаётган вингерга кўз тикди  6

Финал олдидан финал — "Реал" "Сантьяго Бернабеу"да "Барса"ни қабул қилади Янгиликлар

Финал олдидан финал — "Реал" "Сантьяго Бернабеу"да "Барса"ни қабул қилади

Бугун дунёни иккига бўлувчи беллашув бўлиб ўтади.

Тунда "Реал Мадрид" ўз майдонида "Барселона"ни қабул қилади. Мамлакат кубоги ярим финал биринчи тўқнашуви қандай ўтади? Жамоалар ҳозир қандай ҳолатда ва таркибда нима гаплар, ўйингача барчасидан хабардор бўлиб олинг.  



Кубокда жамоаларнинг босиб ўтган йўли

Ҳар икки клуб Испания Кубогида 1/16 финалидан курашга киришди. "Реал" ярим финал йўлида "Касереньо" (1:0), "Вильярреал" (3:2) ва "Атлетико"ни таслим этди (3:1).

"Барселона" эса 1/16 финалда "Интерсити"ни ютди (4:3). Эътиборлиси бунга 120 дақиқа керак бўлди. Кейин эса каталонияликлар "Сеута" (5:1) ва "Реал Сосьедад"ни мағлуб (1:0) этишди.


"Реал Мадрид"

1. "Реал"нинг бор йўғи икки футболчиси лазаретда: "Барса"га қарши "Мадрид"нинг энг кучли таркиби ўйнайди

"Реал"нинг жароҳатлар билан муаммоси ортда қолди, ҳозир "қаймоқранглилар" лазаретида фақатгина Ферлан Менди ва Давид Алаба бор. Уларнинг сафдан чиққани ёқимсиз, лекин ҳал қилса бўладиган муаммо: Мендининг ўрнини яхши формага кириб олган Начо Фернандес эгалласа, марказда Алабасиз ҳам вариантлар етарли ― Антонио Рюдигер ва Эдер Милитао чиқишиб олди ҳамда бир ойдан кўпроқ вақтдан буён ҳимоя марказини анча мустаҳкам қўрқилашмоқда.

Чемпионат доирасида "Атлетико"га қарши учрашувни Лука Модрич ва Орельен Тчуамени асосий таркибда бошлашмади ― Карло Анчелотти уларга дам берди ва ярим ҳимоячилар "Эл Класико"га жисмонан яхши ҳолатда етиб келишди. Шундай қилиб, "Барса"га қарши ўйинга Анчелотти амалда энг кучли таркибини ташлай олади: ярим ҳимоя ва ҳужум оптимал ҳолатда, ҳимояда эса "Реал" экспериментларга ўрганиб ҳам улгурди (захира футболчилари асосийлардан ёмон ўйнамаяпти).


2. Ўз майдонида "Реал" бу мавсум ютқазмаяпти

Сафарда ва нейтрал майдонларда "Реал" бир неча бор "қоқилди": 23 учрашувда жамоа 17 марта ғалаба қозонди, 5 та мағлубият ва 1 та дуранг. "Сантьяго Бернабеу"да эса мадридликлар ўзларини яхшироқ ҳис қилишмоқда: 15 ўйинда 10 та ғалаба, 5 дуранг ва бирорта мағлубият йўқ. Охирги "Эл Класико"да "Реал" 1:3 ҳисобида мағлуб бўлганда, учрашув нейтрал майдонда ўтганди.


3. Испания Кубоги ярим финалининг кўчирилиши "Барса"дан кўра, "Реал"нинг фойдасига ишлади

"Реал" 2014 йилдан буён Испания Кубогида ғолиб бўла олмаятпи, сўнгги йилларда эса жамоа анча эрта мусобақани тарк этмоқда ― "қаймоқранглилар" 2018/19-йилги мавсумдан буён ярим финалга ҳам етиб бора олмаятпи. Эътиборли бир жиҳат, охирги йилларда "Реал" Кубокдан мунтазам равишда январь-февраль ойларида чиқиб кетади. "Қироллик клуби" мавсумнинг бу қисмида ўйинида кескин пасайиш кузатилади ― физиотерапевтлар онгли равишда жамоани Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига тайёрлашади. Шунга ўхшаш вазият бу йил ҳам кузатилди, бироқ инқироз даври ортда қолиб улгурди: "Реал"нинг охирги мағлубияти 5 февралга тўғри келмоқда ― ўшандан буён жамоа умумий ҳисобда 21 та гол уриб, 6 ўйиннинг 5 тасида ғолиб бўлди.

Агар ярим финаллар тақвим бўйича ўтганида (февралда), "Реал" имкониятлари анча пастроқ бўларди. Бироқ "Мадрид"нинг Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этиши сабаб 1/2 финал ўйинлари март-апрель ойига кўчирилди.


"Барселона"

1. "Барселона" Левандовски, Дембеле ва Педри хизматидан фойдалана олмайди

"Барселона" январь ойини зўр ўтказди. Жамоа 8 ўйиндан 8 тасини ютди, йўл-йўлакай Испания Суперкубогини қўлга киритди ва "Реал" билан орадаги фарқни ошириб олди. Каталонияликларнинг бу қадар муваффақиятли ўйинига таркибда йўқотишлар деярли йўқлиги сабаб эди. Бироқ вазият ўзгарди: "Реал" билан ўйинга "блауграна" Роберт Левандовски, Усмон Дембеле ва Педрисиз етиб келди ― "кўк-анорранглилар" учун уларнинг учаласи ҳам асосий таркиб аъзоси. Роберт ― энг яхши тўпурар; Дембеле ― иккинчи тўпурар ва ассистент; Педри ― учинчи тўпурар ва майдон марказида энг муҳим футболчилардан, ҳужум ташкил қилиш ҳамда вазият яратиш бўйича жавобгар.

2. "Барса" ўйинида пасайиш кузатилмоқда

Айнан Педрининг йўқлиги "Барселона"нинг ўйинига таъсир кўрсатди: каталонияликлар икки ўйин натижасига кўра "Манчестер Юнайтед"га имкониятни бой бериб (3:4) Европа Лигасидан чиқиб кетишди, кейин эса Примерада "Альмерия"га имконият бой берилди. Шу ўйин айниқса жамоа муаммоларини яққол кўрсатиб берди: "Барса" ўйингача чемпионатнинг 19-ўриндаги жамоаси дарвозасига битта зарба бера олди холос. Ўйин давомида Хави шогирдлари 47 марта тўпни ҳаводан узатишди. Бир томон бу ҳужум учун ҳаракат белгиси, аммо "Барса"да одатда бундай эмас. Бу кўпроқ ҳужумда кутилмаган қарорлар, фантазия етишмагани сабаблидир. Ҳа, "Реал" "Барса" ҳужумчиларига анча кўп бўш ҳудудлар қолдиради, лекин қарама-қарши ҳужумлар билан ўтадиган беллашув ҳам меҳмонлар учун идеал вариант эмасдек.

3. Араухо ― Винисиусга қарши ўйнаш бўйича мутахассисми?

Рональд Араухо ҳозирнинг ўзида Примеранинг энг яхши ўйинчиларидан ҳисобланади. Уругвайлик айниқса бирга-бир ўйинда кучли ҳисобланади ― Рональд атлетик жиҳатдан ҳам, тезкорлик бўйича ҳам ажойиб кўрсаткичларга эга. Шу билан бирга Араухо персонал ўйинда ҳам анча кучли ҳисобланади: "Реал" билан ўйинларда у икки марта Винисиусга қарши ҳаракат қилиш учун ўнг қанотга ўтказилди ва бразилияликни ўйиндан узиб қўя олди. Бу ўйин натижасига ҳам бевосита таъсир қилди ― каталонияликлар ютишди (4:0 ва 3:1). Примера-2022/23нинг биринчи даврасида Рональд жароҳат сабаб ўйинни ўтказиб юборганди, "кўк-анорранглилар" эса ўша кеча (1:3) мағлуб бўлишди. Катта эҳтимол бўлажак баҳсда ҳам Хави уругвайликни қанотга ўтказса керак.

Муаллиф : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика