

"ОКМКни кейинги босқичга чиққани билан табриклайман. Бизга ОКМКга қарши ўйнаш қизиқ эди. Йигитларнинг кучини Суперлига клубига қарши ўйинда кўриб олдик. Биринчи бўлимда яхши ўйнай олмадик. Танаффусдан кейин эса биз яхшироқ ўйнадик", - дея гап бошлади Неъматилло Қуттибоев.
- "Арал" дастлабки икки ўйинда мағлуб бўлиб, кейинги босқичга чиқиш имкониятларини йўқотганди. Лекин шунга қарамай жамоангиз бугун анча кучли иштиёқ билан ўйнади. Бунга нима сабаб бўлди?
- Танаффусда кийиниш хонасидаги гаплар сабаб бўлди(кулади). Бошқа нима ҳам бўлар эди. Ростини айтсам, дастлабки икки ўйинда кўпроқ ротация қилдик. Бугун эса Про Лигада ўйнайдиган таркибимиз майдонга тушди.
- Дастлабки турларда ротация қилингани жамоа ўз олдига Кубокда мақсад қўймаганидан далолатми?
- Бир нарсани тушунинг, ҳар 3-4 кунда ўйнаяпмиз. 7та футболчимиз жароҳат олган, ҳозир таркибимизда 12та футболчи бор. Шунинг учун айрим йигитларга дам бердик. Гуруҳдан чиқиш мақсадимиз бор эди, аммо вазият шуни тақозо этди.



