UZ

Сўнгги янгиликлар

10:14"Манчестер Юнайтед" клубнинг антирекордини такрорлади  0 09:52"Челси" собиқ футболчиси ҳаёт билан видолашиш арафасида эканини маълум қилди  0 09:25Расман. "Бухоро" деярли 2 метрлик легионер футболчи билан шартнома имзолади  2 08:58"Эл класико"да "Барселона"га мағлуб бўлган Алонсо ўйиндан сўнг нималар деди?  4 08:31"Хоразм"нинг ўтган мавсум тўпурари фаолиятини легионер сифатида давом эттиради  2 08:04Флик ғалабадан сўнг нималар деди?  6 08:00Эл класико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 3:2  1 07:40"Реал Мадрид" собиқ футболчиси "Локомотив" билан музокара олиб борди  2 07:14Финалнинг энг яхши футболчиси ким бўлди?  2 02:50А Серия. "Милан" "Фиорентина" билан, "Интер" "Наполи" билан дуранг ўйнади, "Лацио" эса меҳмонда "Верона"дан устун келди  2 02:05"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди  237 23:58Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Вольфсбург"га 8 та гол урди  4 23:34Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" турнирни тарк этди  34 23:10“Навбаҳор” ўз сафига грузиялик футболчини қўшиб олди, у бунга қадар ҳам Ўзбекистонда ўйнаган  5 22:12Перес: "Жонажон Жиддага қайтдик"  6

Фаррух Турдалиев: “Андижон” мухлисларини "Боруссия" мухлисларига ўхшатдим" Янгиликлар

Фаррух Турдалиев: “Андижон” мухлисларини "Боруссия" мухлисларига ўхшатдим"

Хабарингиз бор, бугун Фарғонада “Навбаҳор” ва “Андижон” жамоалари ўртасида Ўзбекистон кубоги финал учрашуви бўлиб ўтади.

Шу муносабат билан билан сайтимиз ходимлари ўзбек футболида фаолият олиб бораётган таниқли мутахассислардан бугунги финал ҳақида фикр ва мулоҳазалар олишмоқда. Жумладан, ҳозирда Фарғона футбол академиясида ишлаб келаётган таниқли собиқ дарвозабон Фаррух Турдалиевнинг фикрлари эътиборингизга ҳавола этилади.

“Бугунги финал катта босим остида ўтишига шубҳа йўқ” - дея сўз бошлади Фаррух Турдалиев. Буни ҳар икки жамоа вакиллари бирдек тушуниб, ҳис қилиб туришибди. Тайёргарлик жараёнларини ҳам ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб бораяпмиз, барчаси аъло даражада.

Биласизми, нафақат футболчилар, балки ҳозир ўзларининг фаолликлари билан ҳар икки жамоа мухлислари алоҳида ажралиб туришибди. Ушбу мавсумда айниқса “Андижон” мухлислари барчани ҳайрон қолдирмоқда. Шахсан ўзим уларни “Боруссия Д” фанатларига қиёсладим. Шиддатли финал бўлади. Бундай даражадаги мухлислар майдондаги футболчиларнинг фаоллигини икки карра ошириб юборади. Фикримча, бугунги финалда ғолиб қўшимча бўлимларда аниқланади” - дея сўзини якунланди таниқли собиқ дарвозабон.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика