Фабрицио Романо: Флориан Вирц "Ливерпуль" билан шартнома имзолади

Alisher Ostonov
24 май 2025, 11:58
"Байер" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Флориан Вирц Англиянинг "Ливерпуль" клуби билан шартнома имзолади дея хабар бермоқда таниқли инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Манбага кўра, футболчи томони инглиз клуби билан шартноманинг барча шахсий тафсилотларини келишиб олган, шундан сўнг ёзма шартнома тузилган. Энди футболчининг трансфери бўйича клублар ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар олиб борилмоқда.

Манбанинг ёзишича, "Байер" ҳам трансферни амалга оширишга тайёр. Клуб трансферни кечиктирмоқчи эмас, чунки Вирц мерсисайдликлар сафига ўтиш истагини билдирган.

Вирц жорий мавсум барча мусобақаларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол ва 15 та голли узатмага муаллифлик қилди. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 140 млн еврони ташкил этади.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano