

"Дэнни Уэлбек — у ажойиб футболчи — ва Жордан Хендерсон бирга ўйнашини кўрганимда, “Улар учун бундан ёмонроқ рақибни топиш қийин”, деб ўйладим. Чунки “Брентфорд” ақлбовар қилмас даражада юқори энергия билан ўйнайди" — деди Скоулз.
Собиқ футболчи Хендерсонни фақат 45 дақиқага етадиган футболчи деб ҳисоблаш мумкинми, деган саволга ҳам жавоб берди.
"Эҳтимол, ҳатто ундан ҳам камроқ. Балки сўнгги 20–25 дақиқа, агар гап Англия Лига кубоги ўйинлари ҳақида кетмаётган бўлса.
Биз ўзимиз ҳам бундай ҳолатдан ўтганмиз. 35, 36, 37 ёшга келганингизда, керакли даражадан анча узоқда бўласиз. Албатта, ўйин жараёнини тажриба ёрдамида бошқариш мумкин, аммо бугунги футбол, айниқса ҳозирги даврда, ёшлар ўйинига айланган. Шунинг учун камчиликларингиз майдонда дарҳол кўринади", — деди у.
Скоулз Хендерсоннинг АПЛда асосий таркибда майдонга тушишини кутмаганини таъкидлади.
"Унинг Премьер-лигада асосий таркибда ўйнашини ҳеч кутмагандим. Ёшингиз қанча бўлишидан ёки ўзингизга қанчалик яхши қарашингиздан қатъи назар, бу ёшда Премьер-лигада ўйнаш, айниқса ҳозирги футболда, жуда юқори жисмоний тайёргарликни талаб қилади.
Фақат тажрибага таяниб бўлмайди. Камчиликларингиз дарҳол кўзга ташланади. Унинг ўзи ҳам “Балким, асосий таркибда тушишим керак эмас эди”, деб ўйлаётган бўлиши мумкин", — дея қўшимча қилди Скоулз.
Собиқ футболчи 36 ёшида "Манчестер Сити"га қарши ўйинда худди шундай вазиятга тушганини ҳам эслади. Унинг сўзларига кўра, ўша баҳсда ҳатто тўпга бир марта ҳам тегмаган ва бундай ўйин унинг имкониятларидан ташқари эканини тушунган.



