

Жобир матбуот анжуманида "Пахтакор" Ўзбекистон чемпионати ва Элит Осиё Чемпионлар Лигасида юқори даражадаги ўйин кўрсатаётган кучли жамоалардан бири эканини, бу эса юқори даражадаги концентрацияни ҳамда аввалги қатор ўйинларда йўл қўйилган хатоларни камайтиришни талаб қилишини айтди.
“Мураббийлар штаби клуб бошдан кечираётган шароитни яхши тушуниб турибди. Жамоа ўз мавқеини қайтара олишига, яхлит оилавий муҳитни тиклаш ва футболчилар орасидаги ишончни мустаҳкамлашга қодир эканига ишонаман.
Футболчиларда Ўзбекистон жамоасига қарши ижобий натижага эришиш учун катта ирода ва шижоатни кўряпман. Келажагим ҳақида тарқалаётган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди, мен “Эйр Форс”ни тўғри йўлга қайтариш устида ишлашда давом этаман.
"Эйр Форс" мухлислари бундан ҳам кўпроғига лойиқ ва уларни хурсанд қилиш асосий мақсадим”, – деди мураббий.
Эслатиб ўтамиз, Элит ОЧЛ 3-тури доирасидаги баҳс бугун Бағдоддаги "Ал Мадина" халқаро стадионида Тошкент вақти билан 23:15 да бошланади.



