

Саудия Арабистонининг “Arriyadiyah” нашри хабар беришича, жамоа бош мураббийи Йенс Виссинг ҳужумчи Солиҳ Аш Шаҳрий ва ярим ҳимоячи Ракан Ал Каъбийни Фарғона клубига қарши учрашув қайдномасидан чиқарган.
Шунингдек, германиялик мутахассис асосий таркиб борасидаги якуний қарорни ўйин олдидан ўтказиладиган сўнгги техник йиғилишда қабул қилади.
Маълумот учун, "Нефтчи" ва "Ал Иттиҳод" ўртасидаги Элит Осиё Чемпионлар Лигаси турнири 3-тур учрашуви бугун, 26 октябрь куни Фарғонада бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 18:45 да бошланади.
Айни пайтда "Нефтчи" 3 очко билан Ғарб минтақаси турнир жадвалида 7-ўринни эгаллаб турибди. Фарғоналиклар дастлабки икки турда Ироқнинг “Эйр Форс” клубини 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, Саудия Арабистонининг "Ал Насср" жамоасига 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
"Ал Иттиҳод" эса 1 очко билан 11-поғонадан жой олган.



