Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди

26 окт 2026, 10:20
"Реал" бош мураббийи Жозе Моуриньо Ла Лига 10-туридан ўрин олган "Барселона"га қарши ўйинда (2:1) жамоага зафар қучишга ёрдам берган ҳал қилувчи қарор ҳақида тўхталиб ўтди.

"Мен Камавингага: бор ва бўш ҳудудга ҳужум қил, дедим. "Барселона"га қарши ўйинда ҳужумчиларга ҳужум қилиш ва умуман бўш ҳудуд топиш жуда мураккаб, ягона ечим — буни ярим ҳимоячилар ёрдамида амалга оширишдир. Буни ҳужумчилар қилганида, "Барселона" ҳимояси бунга тайёр ва шунга мослашган бўлади ва ҳужумчилар, масалан, офсайдда қолиб кетишади ёки ўткир узатмани Жоан Гарсия эгаллаб олади. Менинг қарорим — ушбу чизиқни ёриб ўтиш учун Камавинга ва Беллингем каби ярим ҳимоячилардан фойдаланиш эди ва бу ўз самарасини берди", — дейди Моуриньонинг сўзларини журналист ва инсайдер Фабрицио Романо Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: x.com/FabrizioRomano