"Манчестер Юнайтед"ни бошқаришга икки нафар асосий номзод бор

26 окт 2026, 09:55
Германия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Юлиан Нагельсманн ҳамда "Ньюкасл"да ишлаган Эдди Хау Майкл Каррик истеъфога чиқарилган тақдирда "Манчестер Юнайтед" бош мураббийлигига асосий даъвогарлар сифатида кўрилмоқда.

Бу ҳақда Sky Sports News хабар беради.

Манба маълумотига кўра, Англия клуби раҳбарияти АПЛ 8-тури доирасида ўз майдонида "Борнмут"дан учратилган мағлубиятдан (0:3) олдин ҳам Каррикни алмаштириш вариантларини кўриб чиқаётган эди. Энди эса улар янги мураббий қидиришни тезлаштирмоқчи. Яқин орада Каррик ўз вазифасидан озод этилиши кутилмоқда.

Қайд этилишича, Нагельсманн ва Хау яқин орада ишга киришишлари мумкин ва уларнинг тайинланиши бошқа клубларга товон пули тўлашни талаб қилмайди. Ўтган ёзда "Ньюкасл"ни тарк этган Хау, агар шундай таклиф тушса, "Манчестер Юнайтед" билан музокаралар олиб боришга қизиқиш билдирмоқда. Бошқа номзодлар орасида Унаи Эмери ва Антонио Конте номлари тилга олинмоқда, аммо ҳозирда улар фаворит ҳисобланишмайди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sky Sport Germany