Европанинг ТОП клуби Маркус Рэшфордни "Манчестер Юнайтед"дан сотиб олишга тайёр

9 июн 2026, 08:50
Мюнхеннинг "Бавария" клуби "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорднинг трансферига қизиқиш кўрсатмоқда.

"Football365" нашрининг хабарига кўра, трансфер мақоми ҳозирча ноаниқлигича қолмоқда. Келишувнинг амалга ошиши ўтган мавсумда Маркус Рэшфордни ижарага олган "Барселона" клуби атрофидаги вазиятга боғлиқ.

Каталония клуби футболчини 30 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга, бироқ айни дамда ушбу банддан фойдаланишни режалаштирмаяпти. "Барселона" ҳамкорликни давом эттиришнинг бошқа вариантларини, жумладан, янги ижара муддати ёки трансфер нархини пасайтириш имкониятларини кўриб чиқмоқда.

"Манчестер Юнайтед" эса бошқа клублардан тушадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёрлигини маълум қилди. "Бавария" ўз қизиқишини тасдиқлади ва сўралаётган суммани тўлашга тайёрлигини билдирди. Бироқ, келишувга тўсқинлик қилаётган асосий омил — футболчининг ҳафтасига 348 минг еврони ташкил этувчи юқори маошидир.

Якунланган мавсумда Маркус Рэшфорд "Барселона" сафида 49 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 14 та ассистни амалга оширди. "Transfermarkt" форвардни 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Football365

Сўнгги янгиликлар

Барча ›