"Бавария" уч футболчига умид боғламаяпти: уларнинг клубда келажаги йўқ

Sherzod Nurmatov
31 июл 2026, 13:20
“Бавария” спорт директори Макс Эберль Мюнхен клуби уч нафар футболчига — таянч ярим ҳимоячиси Жоау Пальинья, вингер Брайан Сарагоса ҳамда ўнг қанот ҳимоячиси Саша Боэга умид боғламаётганини маълум қилди.
2.jpg

“Биз бу уч футболчи билан хайрлашишга тайёр эканимизни очиқ айтдик. Менимча, уларнинг клубда келажаги йўқ.

Агар улардан кимдир қолишга қарор қилса, унга жуда қийин бўлади, чунки жамоада муҳим роль ўйнамайди. Таркибимиз ўзимиз хоҳлагандек шакллантириб бўлинди ва бу уч ўйинчи унда шунчаки ҳеч қандай ўринга эга эмас”, – деди Эберль.

Пальинья, Боэ ва Сарагосани сотиб олиш учун “Бавария” умумий ҳисобда қарийб 100 миллион евро сарфлаган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: SPORT1