Рэшфорд “Барселона”га мурожаат қилди: “Бу унутилмас тажриба бўлди. Ҳар лаҳзадан завқ олдим”

Sherzod Nurmatov
31 июл 2026, 14:10
“Манчестер Юнайтед” вингери Маркус Рэшфорд “Барселона” билан оммавий равишда хайрлашди.

“Манчестер Юнайтед” 28 ёшли англиялик футболчи ўтган мавсум ижара ҳуқуқи асосида каталонияликлар шарафини ҳимоя қилганди.

“Бу ердаги вақтим шунчалик ёрқин ва унутилмас тажрибага айлангани учун клубдаги ҳар бир инсондан чексиз миннатдорман. Ҳар лаҳзадан завқ олдим ва ушбу ажойиб хотираларни бир умрга сақлаб қоламан.

Клубга ва барча мухлисларга ушбу мавсумда омад ва улкан зафарлар тилайман.

Олға, “Барса”!”, – деб ёзди Рэшфорд ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

“Барселона” сафида ўтказган 49 ўйинида Рэшфорд 14 та гол уриб, 14 та ассистни ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ESPN