UZ

Сўнгги янгиликлар

13:16Карикатура: Ван Нистелрой тен Хаг уддалай олмаган ишни эплади  0 12:55Аморим "Манчестер Юнайтед"га "Реал"дан икки футболчини олиб келмоқчи  1 12:37"Милан" бош мураббийсиз қолиши мумкин  0 12:15Суперлига. 23-турни ўтказиб юборадиган футболчи ва мураббийлар   0 11:50U-20 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум. Ўзбекистон 1-саватчада бўлади  7 11:29Дидье Дрогба: "Анри "Олтин тўп"га лойиқ эди"  4 11:18"Насаф" таркибида кимлар олдин Ўзбекистон чемпиони бўлмаган?   8 10:46АПЛ грандлари Муcиалага қизиқиш билдирмоқда  1 10:02Хаби Алонсонинг келажаги маълум  8 09:20«Арсенал»га «Бавария» ҳужумчиси керак  4 08:39АПЛ. Ой футболчисига номзодлар маълум  4 08:07Захирадан майдонга тушганлар ўйин тақдирини ўзгартириб юборган «Пахтакор» — «Андижон» учрашувидан ГАЛEРEЯ  1 07:41Суперлига. Бугун «Насаф» тарихий натижани қайд этиши мумкин  23 02:43А Серия. "Рома" кичик ҳисобда ғалаба қозонди, Шомуродов 12 дақиқа ўйнади  3 02:24Сане АПЛга қайтиши мумкин  1

"Евро-2020 кундалиги". "Янгича" Италия "чақилмаган ёнғоқ" - Австрияга қарши (ўйин ҳақида) Янгиликлар

"Евро-2020 кундалиги". "Янгича" Италия "чақилмаган ёнғоқ" - Австрияга қарши (ўйин ҳақида)

26 июндан 27 июнга ўтар кечаси Европа чемпионатининг нимчорак финали доирасида Италия — Австрия учрашуви бўлиб ўтади.

Бугунги кунга белгиланган икки учрашувнинг иккинчиси Италия — Австрия терма жамоалари иштирокида ўтказилади.

Италия терма жамоаси ҳақида

Италиянинг мазкур Европа чемпионатидаги иштироки аввалгиларидан мутлақо фарқ қиляпти. Жамоа бу нарсани илк турдаёқ кўрсатиб қўйганди. Туркияга қарши кечган очилиш ўйинида жамоа Туркияни жарима майдончаси ичига "қамади". Туркиянинг режаси аслида қарши ҳужум асосига қурилган эди ўша куни, лекин бу ҳам ўтмади. Биринчи бўлимдан сўнг зарбалар статистикаси 0-14 бўлди, Италия фойдасига. Иккинчи бўлимда ҳам биринчисиники каби ўйин кетди. Якунда Италия 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

2-турда италияликлар швейцарияликларга қарши баҳс олиб борди. Ўйин бошиданоқ фаворит саналган итальянлар ўйин давомида чиндан ҳам бу фикрлар тўғри эканлигини исботлаб қўйишди. Баҳсни швейцарияликлар фаоллик билан бошлаган бўлса-да, аммо кейинчалик Италия рақибни жарима майдончаси ичига "қамаб қўйди". 

Бу ўйинда ҳам Туркия билан қайд этилган натижа такрорланди. Локателлининг дубли ҳамда Иммобиленинг бир гол италияликлар ғалаба олиб келди. 

Италия — Уэльс, 3-тур ўйини ҳақида аввалроқ ёздик

Шу тариқа Италия терма жамоаси "A" гуруҳида 1-ўринни олган ҳолда нимчорак финал йўлланмасига эга чиқди.

Австрия терма жамоаси ҳақида

Австрияликлар "C" гуруҳда Нидерландия, Украина ҳамда Шимолий Македония терма жамоалари билан баҳс олиб боришди. Жамоа 1-турни Ш. Македония термасига қарши ўтказди. Ўйинда фаворит Австрия ва эди амалда ҳам буни исботлай олди.  Aвстрия термаси аъзоси Лайнер ўзига ноқулай вазиятда бўлишига қарамай ҳисобни очди. Орадан 10 дақиқа ўтар-ўтмас Шимолий Македония терма жамоаси Европ чемпионатлари тарихидаги ўзларининг илк голини уришди. 2-бўлимнинг дастлабки дақиқаларида икки терма жамоа ҳам навбати билан ҳужумларга ўтиб туришди. Aммо омад Aвстрия томонида бўлди. 78-дақиқада Давид Aлабанинг узатмасидан сўнг Грегорич тўпни дарвозага киритди. Ўйиннинг сўнгги дақиқалари ўтиб турган бир вақтда захирадан тушган Арнаутович ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди ва ўйинга нуқта қўйди. 

2-турни Австрия Нидерландияга қарши ўтказди. Ўйиннинг илк дақиқалариданоқ Нидерландия ташаббусни ўз қўлига олди. 9-дақиқада Австрия дарвозасига қўйилган пенальти эса биринчи бўлимда нидерландияликларнинг ғалабаси билан тугашига ойдинлик киритди. Иккинчи бўлимда ҳам асосан устунлик Нидерландия томонда бўлди. 67-дақиқада Маленнинг қулай пасидан кейин Дюмфрис ҳисобни оширди – 2:0. 

3-турни Австрия Украина терма жамоасига қарши ўтказди. Ўйиндаги тўлиқ ташаббус айнан бирор терма жамоаси томонида бўлди деб айтиб бўлмайди. Арнаутович бир неча бор имкониятларни кўкка совурди. Австрия биринчи бўлимда сезиларли устунликка эришди, вазиятлар яратди, лекин ҳозирча фақатгина битта гол урди. Иккинчи бўлимда эса Андрей Шевченко шогирдлари гол уриш учун бир неча бор ҳужумлар уюштирди. Самара эса бўлмади. Австрияда ҳам қатор вазиятлар юзага келди-ю, бироқ шу куни бошқа гол урилмади. 

Шу тариқа Австрия терма жамоаси "С" гуруҳида 2-ўринни олган ҳолда нимчорак финал йўлланмасига эга чиқди.

Хулоса 

Италия юқорида таъкидлаганимиздек бу йили бошқача ўйин намойиш этмоқда. Таркибида таниқли футболчилар нисбатан кам бўлса-да Манчини қўлидаги масаллиқдан яхши таом тайёрлай олган. Бу нарса ўтган 3 турда яққол кўринди. Марказий ҳимоясида ёши катта футболчиларга ҳамон ишонаётган жамоа турнирда ҳали гол ўтказмаганини алоҳида таъкидлаш лозим. 

Австрия эса потенциал жиҳатдан яхши. Жамоавий ўйини яхши қурилган. Бу нарса 1- ва 3-турларда яхши кўринди. 2-турда ҳам Нидерландияга яхши қаршилик кўрсатилди, аммо натижа барибир ўша куни нидерландияликлар томонида бўлди. 

Мазкур жамоалар ўртасида шубҳасиз Италия фаворит. Бу нарсани инкор этиб бўлмайди. Лекин Австрия бугун Италияга яхшигина бош оғриқ бўлиши мумкин. Италия эса ортда қолган ўйинларда чемпионликка давогар эканлигини кўрсата олди. Плей-оффда ҳам бу нарсани давом эттирадими, йўқми кўриб оламиз. 

Қадрли мухлис, сиз мазкур учрашувда қайси терма жамоа ғалаба қозонади деб ўйлайсиз?

Муаллиф : Og'abek Samisov
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика