UZ

Сўнгги янгиликлар

03:21ЕЧЛ. "Атлетико" ва "Тоттенхэм"да ғалаба. "Ювентус" яна дуранг ўйнади  0 03:05ЕЧЛ. "Бавария" меҳмонда ПСЖни таслим этди. Диас четлатилди, Дембеле жароҳат олди  14 03:00ЕЧЛ. ​"Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди  159 01:31Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" меҳмонда "Ал Садд" устидан ғалаба қозонди, "Ал Иттиҳод" "Шаржа"га умуман имконият қолирмади  0 01:05ЕЧЛ. "Арсенал" йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Наполи" ва "Айнтрахт" дуранг қайд этишди  5 01:04Максим Шацких: "Қанақа натижа бўлишини ўйиндан кейин кўрамиз"  3 00:58U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги кундан ўрин олган учрашувлар натижаси билан танишинг  0 00:27Палмер "Барселона"га қарши ўйингача сафга қайтиши мумкин  1 23:42Роналду Жаҳон чемпионитида ғалаба қозонишни орзу қилмаслигини айтди  13 23:31Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон футзал термаси Саудия Арабистонини мағлубиятга учратди  0 23:17Ислом Исмоилов: "Эртанги ўйинга футболчилар 100% тайёр"  4 22:32Мбаппе пенальти тепиш имкониятини энди бошқаларга бермайди  6 21:52Пеп Гвардиола: "Франция ва Германияда ЕЧЛда ўйнайдиган жамоалар жума куни чемпионат ўйинларини ўтказишмоқда"  4 21:32Криштиану Роналду: "Манчестер Юнайтед" нотўғри йўлда"  13 21:08Эрлинг Холанд: "Мен улар каби бўла олмайман"  11

"Евро-2020 кундалиги". "А" гуруҳидаги 3-тур ўйинлари ва нимчорак финалга чиққан жамоалар ҳақида Янгиликлар

"Евро-2020 кундалиги". "А" гуруҳидаги 3-тур ўйинлари ва нимчорак финалга чиққан жамоалар ҳақида

Европа чемпионатининг гуруҳ босқич 3-тур учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

Кеча "A" гуруҳининг сўнгги тур ўйинлари ўтказилди. Ҳар икки ўйин ҳам бир вақтга белгиланган эди. 

Дастлаб Швейцария — Туркия баҳсига тўхталамиз. 

Ўйиннинг дастлабки 5 дақиқасини Туркия фаоллик билан бошлади. 5 дақиқа ичида турклар 3 марта дарвоза томон зарба берди. Дастлаб Бурак Йилмазнинг зарбаси швейцариялик футболчига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. Кейинроқ Озан Туфаннинг зарбаси ноаниқ кетди. Учинчи зарбадан сўнг Зоммер сейв кўрсатди. 

Бироқ ўйиндаги ҳисобни швейцарияликлар очди. Чамаси 17 метрлардан Сеферовичнинг ерлатиб берган зарбаси голга айланди. Чакирнинг йўлини Демирал тўсиб қўйганди. Шундан сўнг турклар янада олдинга боршди лекин учрашувдаги иккинчи гол ҳам Швейцария термаси томонидан киритилди. Жердан Шакири чамаси 25 метрлардан дарвозанинг тўққизлигини аниқ нишонга олди.

Биринчи бўлим шу тариқа ўз якунига етди. Иккинчи бўлимни эса Швейцария ажойиб бошлади. 52-дақиқада Эмболонинг берган зарбасини Чакир қайтариб юборди. Орадан 10 дақиқа ўтиб Туркия гол урди ва ҳисобни қисқартирди. Кахвежининг чамаси 26 метрлардан берган зарба Швейцария дарвозаси тўққизлигидан жой олди. Бироқ бу ҳисобни кўп сақланиб қолмади. 68-дақиқада Швейцария қарши ҳужумга қочиб кетди. Жердан Шакири дарвоза томонга яқин жойдан зарба берди ва ҳисобни йириклаштирди. Бу ўйинга қўйилган нуқта эди. Шундай қилиб Туркия мағлуб бўлиб, Европа чемпионатини бирорта очкоси тарк этадиган бўлди.

Статистик маълумотлар:

— Шакири сўнгги тўртта йирик турнирда гол урди: 2014 ва 2018 йиллардаги Жаҳон чемпионатлари, ЕВРО-2016 ва ЕВРО-2020;

— Швейцария ЕВРО-2020да тўртта гол урди ва бу қитъа финалидаги энг яхши натижасидир;

— Туркия Европа чемпионатидаги финалидаги сўнгги етти учрашувнинг олтитасида мағлуб бўлди.

Гуруҳнинг иккинчи ўйини эса Италия — Уэльс терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. 

Ўйиннинг дастлабки дақиқалари жуда сокинлик билан бошланди. Италия биринчи бўлим давомида ҳужум уюштириб турди, лекин улардан самара чиқара олмади. 39-дақиқада Пессина ҳисобни очди. Маттео Пессина Марко Верраттининг стандарддан узатган тўпини дарвозанинг олис бурчагига жойлаб қўйди. 

Иккинчи бўлим ҳам биринчиси каби бошланди. 53-дақиқада эса Бернардерски амалга оширган жарима зарбаси дарвоза устунига тегди. 55-дақиқада Уэльс бир киши кам бўлиб қолди. Итан Ампаду жуда қўпол ўйнагани сабаб майдондан четлатилди. Иккинчи бўлимда бошқа айтарли хавфли ҳужум кўрмадик ва шу тариқа Италия 3 очкони қўлга киритди.

Статистик маълумотлар:

— Италия кетма-кет 11 маротаба рақиб дарвозасига гол урди ва жами 32 та тўп киритишга муваффақ бўлди;

— Пессина Италия таркибидаги сўнгги учта ўйинда учта гол урди.

Мазкур гуруҳда 3-турдан сўнг гуруҳдаги ҳолат:

"A" гуруҳида плей-оффга чиққан жамоаларнинг нимчорак финалдаги рақиблари:

Италия нимчорак финалда "C" гуруҳида 2-ўринни олган жамоа билан ўйнайди;

Уэльс "B" гуруҳидаги 2-ўрин билан ўйнайди; 

Агарда Швейцария гуруҳдан чиқса "B" гуруҳидан 1-ўринни қўлга киритган терма жамоа билан ўйнайди.

Муаллиф : Og'abek Samisov
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика