

"Ассоциация низомига биноан Конгресс ўтказилгунга қадар ЎФА президенти вазифалари ЎФА биринчи вице-президенти зиммасига юклатилади", – дейилади ЎФА баёнотида.
Аввалроқ Championat.asia сайти Равшан Эрматов ЎФА президенти вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эди.
Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Президентнинг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Абдусалом Азизов эди.


