UZ

Сўнгги янгиликлар

17:36Бруну Фернандеш тахминан 1 ойга сафдан чиқди — ОАВ  0 17:05Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди  9 16:38ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон йилни 50-ўринда якунлади  10 16:21Африка Кубоги ғолиби қанча маблағ ишлаб олиши маълум бўлди  1 15:46Игорь Сергеев йил футболчиси бўлишда Жамшид Искандеровни қанча фарқ билан ортда қолдирди?  3 15:20Ўзбекистон футзал терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ўйинда Россияга имкониятни бой берди  2 15:04"Динамо" янги мавсумга тайёргарликни Самарқандда бошлайди  3 14:35Канте, Фабиньо, Бергвейн, Бензема... "Насаф"нинг Элит ОЧЛ 6-туридаги рақиби ҳақида  6 14:10"Чемпионлик? Бу қўлимиздан келадиган иш" — Равшан Ҳайдаров  6 13:35Nike, Adidas ёки Under Armour? Жаҳон брендлари Мбаппе учун курашга киришди  0 13:00Сеҳргарлик, ғаройиб можаролар ва буюк камбэк. Африка Миллатлар кубоги ҳақида 10 та ғайриоддий факт  1 12:56"Пахтакор" ижарадаги икки футболчисини ортга қайтаради  4 12:47Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" ўйини бошқа стадионда ўтказилади  2 12:30"Локомотив" беларуслик хавбекка кўз тикди  3 12:12TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги финали, Элит ОЧЛ ва бошқалар  2

Эрон терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши учрашув учун қайдномаси маълум Янгиликлар

Эрон терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши учрашув учун қайдномаси маълум

Эрон миллий футбол терма жамоаси бош мураббийи Амир Ғаленои 2026 йилги ЖЧ саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон ва БААга қарши ўтказиладиган ўйинлар учун 21 нафар футболчидан иборат таркибни эълон қилди.

Эрон 20 март куни Теҳрондаги "Озоди" стадионида БААни қабул қилади ва 5 кундан сўнг худди шу стадионида Ўзбекистон билан беллашади.

Дарвозабонлар — Пайам Ниязманд, Муҳаммад Ҳалифе.

Ҳимоячилар — Милад Муҳаммади, Омид Нурафкан, Али Неъмати, Даниял Ири, Ҳуссайн Канони, Амин Ҳазбави, Аря Юсуфи.

Ярим ҳимоячилар — Муҳаммад Моҳебби, Меҳди Гаеди, Саман Годдос, Саид Иззатуллоҳи, Муҳаммад Горбани, Сайид Муҳаммад Карими, Алиризо Жаҳонбаҳш, Али Голизода.

Ҳужумчилар — Меҳди Тареми, Жавад Ҳуссайнежад,, Али Алипур, Сардор Азмун.

Форслар 16 очко билан "A" гуруҳида пешқадамлик қилмоқда ва Ўзбекистондан 3 очко олдинда боряпти. БАА эса 10 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди.

Эрон – Ўзбекистон қарама-қаршилиги 25 март куни Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади.

Аввалроқ Эрон терма жамоаси ҳужумчиси мавсум давомида оғриқ қолдирувчи воситалар билан ўйнаб келаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика