

Учрашув Тошкентда ташкил этилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Эрон футбол федерацияси президенти Меҳди Тож маълум қилди.
“21 сентябрдан 6 октябргача бизда ФИФА кунлари бор. Ушбу ФИФА кунлари доирасида учта ўйинда қатнашамиз. Ҳозирча Ўзбекистон ва Россия билан ўйнашимиз аниқ бўлди.
Учта ўйинимиз учта турли мамлакатда бўлиб ўтади. Кейинги ФИФА кунларида Ироққа борамиз ва у ердаги турнирда иштирок этамиз”, – деди Тож.
Аввалроқ Ўзбекистон терма жамоаси устози Фабио Каннаваро Эрон билан музокаралар давом этаётганини маълум қилган эди.



