Моуринью клубга қайтганидан сўнг "Реал"нинг мавсумдаги илк мағлубиятига изоҳ берди

5 сен 2026, 07:50
"Реал" бош мураббийи Жозе Моуринью Ла Лиганинг 2026/2027 йилги мавсуми 4-туридан ўрин олган "Бетис"га қарши ўйиндаги мағлубият (0:1) ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Менимча, жамоа кучли ўйин ўтказди. Баъзида имкониятни бой берасан ва бунинг сабабларини… қандай асослашни тушунмайсан. Биз катта устунликка эга эдик, марказий ҳимоячилар ажойиб ҳаракат қилишди, улар содир бўлаётган барча нарсани назорат қилишди, олдинда жуда кўп комбинациялар, кўплаб голли вазиятлар бўлди. Агар учрашув дуранг билан якунланганда ҳам хафа бўлардик, чунки кўпроқ иш қилгандик, мағлубиятдан кейинги ҳолатимизни тасаввур қилаверинг. Карлос Эспи фантастик зарба йўллади, балки у ерда офсайд бор эди ёки йўқ, лекин у ўз вазифасини бажарди. Унда улкан салоҳият бор ва у камтар, меҳнаткаш ҳамда ўрганишни хоҳлагани учун ривожланишда давом этади. Мен бу футболчидан жуда мамнунман.

Ўйиннинг баҳсли вазиятларими? Мен уларни атрофлича ўрганиб чиққаним йўқ. Кийиниш хонасида вазиятларни томоша қилмадим, шунинг учун баҳо бера олмайман", — дейди Моуриньюнинг сўзларини Marca.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Marca