

Эроннинг “Персеполис” жамоасини тарк этган 34 ёшли ҳимоячи Муртазо Пуралиганжи фаолиятини “Пахтакор”да давом эттиради. У билан мавсум охиригача битим тузилди.

Пуралиганчи фаолияти мобайнида “Нафт Теҳрон”, “Тьянцзинт Тэда” (Хитой), “Ал Садд” (Қатар), “Эйпен” (Бельгия), “Ал Араби” (Қатар), Шэньчжэнь (Хитой) жамоалари шарафини ҳимоя қилган.



