

Бугун испаниялик мутахассис қўл остидаги жамоа турнир финалида "Фрайбург"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, Европа Лигаси ғолибига айланди. Бу Эмери учун ўз фаолиятидаги бешинчи Европа Лигаси соврини бўлди.
Ҳеч қайси бошқа мураббий йирик еврокубок мусобақалари финалида бундан кўп ғалаба қозонмаган. Шунингдек, Карло Анчелотти (Чемпионлар Лигасида 5 та ғалаба), Жозе Моуринью (Чемпионлар Лигасида 2 та, УЕФА Кубоги / Европа Лигасида 2 та, Конференциялар Лигасида 1 та ғалаба) ва Жованни Трапаттони (Европа Чемпионлари Кубогида 1 та, УЕФА Кубогида 3 та, Кубок эгалари Кубогида 1 та ғалаба) ҳисобида ҳам 5 тадан еврокубок мақомидаги соврин мавжуд.



