Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 0:2 (матнли трансляция)
16 сен 00:20
Янгиликлар


Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 0:2 (матнли трансляция)
Элит ОЧЛ, 1-тур
"Ал Аҳли" (Саудия Арабистони) – "Насаф" (Ўзбекистон) 0:2
15 сентябрь. Жидда шаҳри
Бош ҳакам: Танимото Рё (Япония)
Ёрдамчи ҳакамлар: Такеши Асада, Такебе Ёсуке (иккиси ҳам Япониядан)
Тўртинчи ҳакам: Нагамине Коки (Япония)
ВАР: Ҳироки Касаҳара (Япония)
АВАР: Ватанабе Кота (Япония)
Голлар: 0:1 – 34, Ҳусайн Норчаев (Мурод Раҳматов), 0:2 – 41, Ҳусайн Норчаев (Ойбек Бозоров)
"Ал Аҳли": 16.Эдуар Менди, 9.Ал Бурайкан (5.Муҳаммад Сулаймон, 46), 30.Ал Жоҳани, 32.Дамс, 28.Мериҳ Демирал (20.Матэус Гоншалвеш, 46), 3.Рожер Ибаньес, 8.Рияд Маҳрез, 27.Мажраши, 79.Франк Кесси, 10.Энзо Миллот, 17.Айвен Тони.
Захира: 1.Ал Санби, 62.Абдо, 29.Абдулраҳмон, 47.Абу Ал Шамат, 88.Ал Ҳайбри, 6.Атангана, 95.Фаллата, 46.Ҳамиду
"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 2.Алибек Давронов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 6.Мурод Раҳматов, 18.Ҳусайн Норчаев, 19.Стефан Чолович, 22.Игор Голбан, 24.Сардор Баҳромов, 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров, 92.Умар Эшмуродов.
Захира: 1.Олександр Воробей, 8.Зафармурод Абдираҳматов, 9.Жавоҳир Сидиқов, 10.Драган Черан, 14.Шароф Муҳитдинов, 17.Суҳроб Нуруллоев, 20.Юсуф Отубанжо, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 33.Баҳодир Халилов, 55.Диёр Абдуназаров, 71.Жавоҳир Убайдуллаев, 82.Асилбек Нўмонов.
Огоҳлантириш: Сардор Баҳромов (47), Рожер Ибаньес (48), Зафармурод Абдураҳматов (54)
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
54. Захирадаги Абдураҳматов қўшимча тўпни майдонга ташлагани учун огоҳлантирилди.
52. Миллотнинг зрабаси ноаниқ.
51. "Насаф"нинг тезкор қарши ҳужуми тўхтатилди.
48. Неъматовга нисбатан қўпол ўйнаган Ибанес огоҳлантирилди.
47. Баҳромов огоҳлантирилди.
46. Иккинчи бўлим бошланди. "Ал Аҳли"да икки ўзгариш.
Тайм якунланди.
45+4. ВАР эҳтимолий пенальтини кўриб чиқди, аммо қоидабузарлик йўқ деб топди.
45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди.
45. Кессининг зарбасини Неъматов эгаллади.
43. Кесси ҳужумда қўл билан ўйнади.
41. ГООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Норчаевдан дубль!!! Бозоровнинг ажойиб ҳаракатлари ва суперпасидан кейин "Насаф" ҳужумчиси ўз ишини қойилмақом бажарди!
40. Мезбонларнинг жаримадан узатмасини Неъматов уриб юборди.
38. Насруллаев Норчаевни қулай вазиятга чиқаришга уринди, аммо унинг паси мўлжалга етиб бормади.
34. ГООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Норчаев!!! Демиралнинг пас беришдаги хатосидан сўнг тезкор қарши ҳужум натижасида "Насаф" ҳужумчиси яккама-якка вазиятдан унумли фойдаланди!
32. Маҳрез бошлаган ҳужум офсайд билан якунланди.
30. Зарба! Ғайбуллаевнинг олисдан йўллаган зарбасини Менди қайтарди.
28. Футболчилар сув ичиб олишди.
26. Насруллаевнинг зарбаси ҳимоячидан қайтди, кейинчалик Норчаев фол ишлатди.
24. Маҳрезнинг бош билан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ.
23. Насруллаевнинг узатмаси Мендининг қўлларига бориб тушди.
21. Чап қанотдан бошланган ҳужумни Голбан бартараф этди.
19. "Ал Аҳли" футболчиси офсайдда қолди.
18. Давронов пас беришда хато қилди, Неъматов илдамлик билан тўпга пешвоз чиқди.
17. "Насаф" футболчилари дастлабки дақиқаларда ҳаддан ортиқ қоидабузарлик содир этмоқда.
14. Норчаев ҳужумда фол ишлатди.
14. Неъматов ишончли ҳаракат қилиб, рақиб ҳужумчисининг тўпни эгаллашига йўл қўймади.
9. Маҳрезнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ.
8. Яна фол. Баҳромов ноҳақ.
7. Стандарт вазият бартараф этилди.
7. Маҳрезга нисбатан фол ишлатилди.
2. Бозоров Ал Жоҳанига нисбатан қўполлик ишлатди.
1. Ўйин бошланди.
Жамоалар майдонга тушишди. "Ал Аҳли" оқ-яшил, "Насаф" қизил рангли либосларда ҳаракат қилади.
Учрашув ўтказиладиган "Қирол Абдуллоҳ Спорт Сити" аренаси шундай кўринишда.
Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! "Насаф"нинг қитъа мусобақасидаги илк юришини матнли кўринишда эътиборингизга ҳавола этамиз.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар
Хоразмдан.