Фабио Каннаваро ва Элдор Шомуродов Колумбияга қарши учрашув олдидан матбуот анжуманида иштирок этди (ТЎЛИҚ)

17 июн 2026, 08:54
Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи Фабио Каннаваро ва сардори Элдор Шомуродов Колумбияга қарши учрашув олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

Фабио Каннаваро:

— Хайрли кеч барчага. Бу биз учун илк Жаҳон чемпионати ҳисобланади. Эртага барча мухлисларимиз бизни томоша қилади, барча футболчиларимиз эрртанги ўйинга тайёр.

— Ҳусанов албатта муҳим ҳимоячиларимиздан биттаси, у ҳали янада юқори даражага чиқиш имконияти бор. У айни пайтда ҳам юқори даражада ўйинлар кўрсатиб келмоқда.

Ўйлайманки, бу ерда энг яхши фазилатларимизни, ўзбекларнинг менталитетини намойиш қилишга келганмиз. Мен жамоа билан ишлаганимда ўз тажрибамни улашишга ҳаркат қилдим. Чунки мен ҳам қачонлардир илк бор Жаҳон чемпионатида дебют қилганман ва ўз тажрибаларимни етказиб боряпман.

Колумбия ва Португалия каби жамоалар юқори даражадаги ўйин намойиш этишади. Уларнинг таркибида кучли футболчилар бор. Уларга қарши ўйинда эхтиёткорлик билан ўйнаймиз. Бироқ Колумбияда нафақат Хамес, балки кўплаб яхши дараждаги футболчилари бор.

Колумбияни таҳлил қилдик, охирига қадар ўйнайди. Биз ҳам ўз имкониятимизни намойиш этиб, майдонга тушамиз.

1781667524290.jpg

Элдор Шомуродов:

— Ҳаммани кайфияти аъло даражада, илк бор Жаҳон чемпионатида қатнашяпмиз. Ҳаяжон бор, лекин ҳеч қандай босим йўқ. Барча футболчиларимиз ушбу ўйинни интиқлик билан кутяпти.

Фабио Каннаваро:

— Биз ушбу стадионга аввал ҳам келганман, бу ерда Марадонна энг ёрқин голларини киритган. Биз ҳам ушбу тарихий стадионда илк ўйинимизни ўтказаётганимиздан хурсандмиз.

Элдор Шомуродов:

— Албатта узоқ кутилган Жаҳон чемпионати терма жамоа сардори сифатида қатнашиш — мен учун катта ғурур. Эртага ижобий натижа қайд этишимизга умид қиламан. Халқимиздан эса бизни қўллаб-қувватлашини сўраб қоламан. Бизда босим йўқ, эртага биз жамоамиз билан биргаликда тўлиқ тайёр бўламиз.

1781667483730.jpg

Фабио Каннаваро:

— Менинг фикримча, сиз нимагадир етишмоқчи бўлсангиз, қийинчиликдан ўтишингиз керак, барчага буни исботлашингиз керак. Машғулотларда қийинчиликлар бўлиши бу табиий ҳолат.

— Менинг фикримча, сиз нимагадир етишмоқчи бўлсангиз, қийинчиликдан ўтишингиз керак, барчага буни исботлашингиз керак. Машғулотларда қийинчиликлар бўлиши бу табиий ҳолат.

— Мен футболчи сифатида Жаҳон чемпионатида иштирок этганман, бироқ мураббий сифатида иштирок этиш барибир бошқача. Футболчи сифатида ва мураббий сифатида тайёргарлик бошқа бошқа нарса. Чунки сиз барча футболчиларингиз билан гаплашишингиз керак.

Бизни жуда ҳам қизиқ ва шиддатли ўйинлар кутиб турибди. Рақибларимиз ҳам юқори даражадаги жамоалар. Биз илк бор бу мусобақада иштирок этяпмиз, ушбу мусобақанинг ҳар бир учрашувидан завқланишимиз ва тажриба олишимиз керак.

1781667808199.jpg

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia