

- Ўйин яхши бўлди. "Қизилқум"ни ғалаба билан табриклайман. Улар ҳақли ғалабага эришишди. Бу учрашув иккала жамоага ҳам ҳеч нарса бермасди. Шу сабабли биринчи бўлимда ротация қилиб, кам ўйнаганларга имконият бергандик ва улар ишончимизни оқлай олишмади. Иккинчи бўлимда асосий футболчиларни майдонга туширгандик, улар яхиши ўйнаб туришганди. Аммо "Қизилқум" маҳорат ва тажриба эвазига ўз голларини уриб кетди.
- Пролигада 5та университет жамоалари ўйнамоқда ва уларнинг Суперлигада ўйнаши учун ресурслари етарлича эмас. Демак, бу жамоаларнинг Пролигада ўйнашидан маъно нима?
- Ўтган йили Пролигада 6тагина жамоа бўлди ва барча 4 мартадан бир-бирига қарши ўйнади. Бундан маъно борми? Сўнгги турларга келиб, жамоалар бир-биридан безиб қолишди. Университет жамоалари ҳам совға эмас. "Лочин" ҳозир 4-ўринда бормоқда. Аксинча, ушбу мавсумда Пролиганинг рақобатбардошлиги даражаси ортди ва бу яхши ҳолат. Менимча бу савол менга берилиши нотўғри.

- Рақиблар ўртасидаги фарқ ва сифат ажралиб қолаётгандек.
- Сифат ҳам келади. "Қизилқум"ни мағлуб қилган "ҚМУ Жайхун" ҳам институт жамоаси. Бу саволни ноўрин ва нотўғри деб ҳисоблайман.
- Сизни майдон четида жуда эхтиросларга берилувчан сифатида кўрдик. Буни Сизнинг футболчи бўлганингиз билан боғласа бўладими?
- Шундай деса ҳам бўлади. Чунки футболчилигимда агрессив футболни яхши кўрардим. Ҳозир жамоамдан ҳам шуни талаб қиляпман. Замонавий футболда агрессия бўлмаса, футбол ўйнаш қийин ва шуни шогирдларимга ҳам уқтиришга ҳаракат қиляпман.



