Элдор Бойматов: "Балки уйда ўйнаганимизда ютиб кетармидик"

Абдулвосит Бектемиров
12 май 2026, 00:28
Ўзбекистон Кубоги 1-турдан ўрин олган "Бунёдкор" - "ТерДу" учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Элдор Бойматов ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.

Йигитлар яхши ўйнашди. "Бунёдкор" жамоаси тажриба туфайли ютиб кетди", - деди Элдор Бойматов.

- Юзага келаётган имкониятлардан максимал фойдаланишга нима етишмаяпти?

- Машғулотларда ҳужумчилар ва ҳужумкор ярим ҳимоячилар билан алоҳида ишлаяпмиз. Бугун пайдон бўлган муаммо эмас, мавсум бошиданоқ бундай муаммога қарши курашиб келяпмиз. Энди ушбу жиҳат устида янада кўпроқ ишлаймиз.

- Иккинчи таркибга қарши ўйнаган жамоангиздан қанчалик қониқдингиз?

- Биласизми, иккинчи таркибга қарши ўйнашнинг ўзи қийин. Чунки футболчилар ўзини кўпроқ яхши жиҳатдан намойиш этишга ҳаракат қилади. Шунинг учун, футболчилар "доказать" қилиш учун ҳам ўйнашади. Йигитларга раҳмат айтдим, жиддий рақибга қарши муносиб курашдик. Балки уйда ўйнаганимизда ютиб кетармидик. Майли, барчаси омадга боғлиқ-ку.

- Кейинги рақиб ва учрашув ҳақида фикр билдириб ўтсангиз...

- Кейинги учрашувни уйда ўтказамиз. Бугун ҳимояда тартиблироқ ўйин намойиш этишга интилдик. Кейинги ўйинда эса ҳужумга эътибор берамиз.

элдор бойматов.jpg


Абдулвосит БектемировМуаллиф
Манба: