Эквадор ТЖда сохта ҳужжат билан ўйнаётган футболчи аниқланди. CAS уларга жазо тайинлади

Eldor Akmurzayev
9 ноя 2022
Май ойида Чили футбол федерацияси ФИФАдан Эквадор терма жамоасини ЖЧ-2022'дан четлатишни талаб қилганди.

Бунга эквадорликлар сафида қалбаки паспорт билан ўйнаётган футболчи Байрон Кастильо сабаб қилиб кўрсатилган ва у аслида Колумбия фуқароси эканлиги маълум бўлган. ФИФА Кастильога нисбатан иш очган, аммо 10 июнда тартиб-интизом қўмитаси Эквадор фойдасига қарор чиқарган. Бироқ, CAS (Спорт арбитраж суди)га ФИФА қарори устидан бу сафар Пери футбол федерацияси аппеляция берган.

Ташкилот ишни ўрганиб чиқди ва Кастильо Эквадор ТЖда ўйнаш ҳуқуқига эгалигини кўрсатди, аммо ҳужжатларни сохталаштиргани учун мамлакат термасини ЖЧ-2026 саралашида уч очкодан маҳрум этиш борасида қарор чиқарди. Бундан ташқари, суд Эквадор Федерациясини 100 минг Швейцария франки (тахминан 101,58 доллар) миқдорида жаримага тортди.

Эслатиб ўтамиз, Эквадор ЖЧ-2022 саралашида ўз минтақасида 4-ўринни эгаллади. 5-ўринни олган Перу плей-оффда Австралиядан ўта олмади. Чили эса кутилмаганда 7-поғонада қолиб кетди.

23 ёшли фульбек Байрон Кастильо Эквадорнинг “Барселона” (Гуаякиль) жамоаси аъзоси ҳисобланади.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: CAS