UZ

Сўнгги янгиликлар

17:43Суперлига. "Қизилқум" - "Навбаҳор": Асосий таркиблар маълум  1 17:09ПРО-Лига. 5 та гол урилган ўйинда "Бухоро" "Арал"дан устун келди  2 16:52Суперлига. "Нефтчи" - "Насаф" 1:0 (матнли трансляция)  16 16:49ПСЖ янги машғулот марказини очди  0 15:32Жорж Микаутадзе фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин  1 15:01"Манчестер Сити" Холандга янги шартнома таклиф қилмоқчи  2 14:40Тимур Кападзе: "Ўйин томонлама "Насаф"ни эътироф этаман, мавсум ўртача ўтмоқда"  14 14:27ПРО-Лига. "Бухоро" - "Арал": Асосий таркиблар маълум!  0 14:15Эшитдик-да! Усмон Тошев ЎФАни тарк этди  13 14:05Хакими ПСЖ билан шартномасини узайтирди  0 13:47Арихиро Сентоку: "ОКМК билан мавсум якунида тарих яратамиз"   4 13:20ОКМК Тошкентда "Пахтакор"ни мағлуб этган учрашувдан галерея  1 13:03Сардор Рашидов учун мавсум тугади   9 12:45ЎзФҲМ нимани яширмоқда? Асимов, Норсафаров ва бошқа ҳакамлар қаерда?  4 12:08"Милан" Меньян ва Эрнандес билан шартномаларни узайтириш устида ишламоқда  0

Эксклюзив: Немис футболи афсонасининг Германия канцлери Ангела Меркелдан олган интервьюси Янгиликлар

Эксклюзив: Немис футболи афсонасининг Германия канцлери Ангела Меркелдан олган интервьюси

Немис футболининг афсонаси, собиқ ўйинчи Филипп Лам "Bild" нашри учун Германия канцлери Ангела Меркель хонимдан интервью олди.
 

Лекин, канцлернинг телефон орқали ўта муҳим қўнғироғи борлиги сабаб Лам билан учрашув олдиндан белгиланганидан 15 дақиқа кеч бошланди. Лекин, бу ҳолат собиқ ҳимоячининг фойдасига бўлиб чиқди. Сабаби, Меркель хоним Лам учун махсус экскурсия уюштирди. Аввалига йўлакдаги галерея, кейин эса унинг Рейхстагга ўхшаш хонаси кўрсатилди. Меркель Филипп Ламга кофе қуйиб берар экан, канцлер доимо парламентни кўриб туриши учун архитекторлар атайин шундай қилишганини тушунтирди. Интервью учун эса томонлар икки қават пастга, давлат банкетлари ўтказиладиган залга тушишди.



Филипп Лам: Мен ҳозир бу ерда собиқ футболчи, айни пайтдаги тадбиркор, фонд асосчиси ва ота сифатида ўтирибман. Мен юқорида санаб ўтганларимнинг ҳар бирига боғлиқ савол беришни истардим. Албатта, менда футболчи сифатида ЖЧ-2006дан қолган  ёрқин хотиралар бор. Бу сиз учун қандай бўлган эди, кийиниш хонасида биринчи маротаба бўлганингизни назарда тутяпман?

Ангел Меркель: Мен учун бу қайсидир маьнода ўзгача бўлган. Мен канцлер бўлган пайтимда, ҳар доим савол бўлар эди: "Энди бизда аёл-канцлер, ёмон бўлмаса керак, лекин у футболда ниманидир тушунармикин?". Ўшанда ҳар доим Жаҳон чемпионатидан олдин ҳам ўйинларни кўрганимни, ҳаттоки Германия Демократик Республикаси пайтида ҳам томоша қилганимни тушунтиришимга тўғри келган. Мен буни ўзгача деб ҳисоблайман. Аҳир, ҳозир жамоага яқин бўлган аёллар бор. Бу яхшику. Ҳатто "Бавария"да ҳам аёл ишчи бор (Катлин Крюгер – клуб менежери).

Жаҳон чемпионати-2006 Германиянинг образини ўзгартирди, чунки одамлар ўйин-кулгу билан ҳурсанд бўлиб ўз жамоаларини кутиб олдилар. Очилиш ўйини Мюнхенда бўлди, ва унда сиз тўп киритдингиз. Ундан сўнг Польшага қарши ўйин бўлди, унда мен польшалик ҳамкасбларим билан бирга ўтирдим. Бир томондан - жамоани қўллаб-қувватлайсан, бошқа томондан эса дипломат бўлган ҳолда жуда ҳам ҳурсанд бўлиб юбормаслигинг керак.

(Кийиниш хонаси ҳақидаги саволга): Менга тегишли бўлмаган шон-шуҳрат билан ўзимни безамаслик мен учун жуда муҳим эди. Мен у ерда ўйнамадим. Лекин, мени жуда илиқ кутиб олишди, мен ўзимни ҳудди кийиниш хонасида ҳалақит қилмагандек ҳис қилдим.

Лам: Мен учун кийиниш хонасига ташрифингиз ва айтган гапларингиз ҳамиша ўзгача ўрин тутди. Лекин, сизни тўғри тушунган бўлсам, сиз трибунада ҳар доим канцлерсиз.

Меркель: Мен ҳам инсонман. Риодаги финал ўйини шундай ҳаяжонли бўлдики, мени фақат ўйин олдидан ҳотиржам қабул қилишларига тўғри келди. Ўшанда венгриялик ҳамкасбим Виктор Орбан ўйиндан олдин менга шундай деди: "Тушунарсиз, Ҳаммаси қандай якун топар экан". Аргентиналиклар жуда кучли эди. Бу эса мени янада ҳаяжонлантирар эди. Кейин мен 113 дақиқага қадар кутишимга тўғри келди. Виктор Орбан мен томон бурилди ва энди ҳотиржам бўлишим мумкинлигини айтди. Лекин мен 120 дақиқагача ҳотиржам бўла олмадим.


Умумий хотиралар: Меркель ЖЧ-2006даги терма жамоа совға қилган  футболчиларнинг портретларини ва ўйиндаги воқеалар туширилган расмни Ламга кўрсатяпти.  

Лам: Ҳозир футболда трансфер нархлари ақлбовар қилмас даражада. Сиз бунда хавф кўряпсизми?

Меркель: Мен футбол ва футболчиларга қўшимча "бошоғриқ" бўлмаслиги учун эътибор қаратиш лозим бўлган айрим жиҳатларни кўраяпман. Масалан: кўп ўйинлар ва кўп рекламалар. Мен мухлисларнинг футболчилар билан алоқаси бир клубдан бошқа бирига ўтиши сабаб йўқолаётгани сабаб футболдаги завқнинг йўқ бўлиб боришидан қўрқяпман. Клуб тимсоли бўлиш ажойиб. Улар битта клубда узоқ муддат ўйнаган бўлишади.

Лам: Жаҳон чемпионатини Россия ва Қатарга ишониб топширилганини қандай баҳолайсиз?

Меркель: ФИФА ва УЕФА шаффоф бўлиши керак эди. Инсонлар нималир қонунга зид тарзда амалга оширилганидан ҳавотир олмасликлари керак. Охирги йилларда ишонч йўқолган эди. Биз бундай катта мусобақаларни ўтказиш ҳуқуқини фақатгина бизнинг сиёсий ишончимизга жавоб берган ва жавоб берадиган давлатларга топширилишини тасаввур қила олмаймиз. Лекин, минимал талаб бажарилиши керак. Агар стадионларни қураётган инсонлар шароит яхши бўлмаган ҳолда ҳам кам ойлик олаётган бўлса-ю, ўша пайтда бошқа томон ақлбовар қилмас пул ишлаётган бўлса, биз бунга бефарқ бўла олмаймиз.

Лам: Мени шахсий холдингим бор. Энг муҳим савол: Қандай қилиб ўз жамоамни йиғишим керак? Сизда ҳамма нарсани гаплаша оладиган доимий жамоангиз борми? Ёки қандайдир бир аниқ инсон?

Меркель: Барча маълумотлар билан таъминлаш мумкин бўлган кўплаб давлат хизматчилари бор. Бундан ташқари, мен билан ўзининг фикрини бўлиша оладиган бир неча нафар одамлар ҳам бор. Сиёсатчиларда кучсиз томонларни айтиб бўлмайди деган хавф бор. Шунинг учун мен ҳар доим нимадир тўғри бўлмаганда нима яхши бўлишини менга айтадиган ва жиддий нарсалар устида бош қотира оладиган инсонларни йиғаман.

Лам: Сиз турли хил инсонлар, шу билан бирга бошқа давлат раҳбарлари билан ишлайсиз. Баъзида кимдандир жахлингиз чиқадими?

Меркель: Мен у ерда оилам ёки дўстларим билан ўтирмаяпман. Мен - Германия Федератив Республикаси канцлериман ва қаршимда у ёки бу давлат раҳбари ўтирибди. Ҳар бир томон ўз қизиқишларини ҳимоя қилиши керак. Дарҳол ҳиссиётларни баён қилишдан бошлаш нотўғри. Дастлаб ўзимга савол бераман: Нимага эришишни хоҳлаяпман? Давлатимиз учун нима яхши бўлади? Тугатиш нуқтаси қаерда бўлиши мумкин? Бу бандларни кейинчалик суҳбат давомида ишлатишга ҳаракат қиламан. Бундай ҳолатда умумий йўл топилади ёки келишмовчилик сақланиб қолади. Бу ерда ҳудди футболдаги каби: Сизнинг рақибингиз "Боруссия" Дортмунд ёқимли одам бўлиши мумкин. Лекин, "Бавария" "Боруссия"га қарши ўйнаса, ҳеч қандай мулойимлик ёрдам бермайди. Унда гап қизиқишлар ҳақида боради. Тўғрисини айтганда ва қоидаларга риоя қилган ҳолда мен ўзимникига эга бўлишни хоҳлайман. Тўлиқ эьтибор Германияга нима яхши бўлишида ва албатта Европага ҳам.


Меркель ҳар доим меҳмонларига ўзи кофе қуйиб беради. У хоҳ футболчи ва журналист, ёки мартабали амалдор бўлсин.

Лам: Мен ҳозир эркинликдаман, яьни клубга ёки машғулотларга, ўйинларга боғлиқлигим йўқ ва мен бундан завқ оляпман. Йўлда ўтказган кун сиз учун қанчалик зерикарли?

Меркель: Мен ҳозир имтиёзли ҳолатдаман, чунки мен жамоат транспортларидан фойдаланмайман. Лекин, менинг куним бутунлай банд. Мен тонгни бошлайман ва ҳамма ерга ўз вақтида етиб бораман. Белгиланган вақтда белгиланган жойга етиб боришинг сенга вақтида кетиш имконини бермаса, бундан ёмони йўқ. Чунки мендан сўрашади: сизда яна 5 ёки 10 дақиқа борми? Бундай вазиятларга мен жуда қаттиқ тураман.

Лам: Олдинлари биз сафар чоғида жамоа билан карта ўйнар эдик. Йўлда пайтингиз чалғишингиз учун бир неча дақиқа вақтингиз бўладими? Ёки бунинг учун сизда алоҳида белгиланган машғулот борми?

Меркель: Агар жуда ҳам чарчамаган бўлсам, баъзида китоб мутолаа қиламан. Ҳозир мен картада зўр ўйинчи эмасман, самолётда эса баъзида мусиқа тинглайман ёки кино томоша қиламан. Лекин, одатда самолётда музокаралардан аввал ёки кейин кўп ишлар бўлади. Шундай экан, бўш вақт кўп эмас.

Лам: Таътилда телефонимни ўчириб қўя олишим омадим, кейинги кун қайтиб қўнғироқ қилишим мумкин. Сиз телефонингизни 100% ўчириб қўя оласизми?

Меркель: Йўқ, қила олмайман. Канцлер ҳар доим алоқада бўлиши керак. Агар дунёда нимадир рўй берган бўлса, мени қаердалигим, дам олишдалигим ёки ярим кечаси эканлиги рол ўйнамайди, мен ҳар доим тайёр бўлишим зарур.

Лам: Сизда ўчириб қўйиб бўлмайдиган телефон борми?

Меркель: Ҳа, мени кечки пайт ҳам топиш мумкин. Агар телефонни эшитмасам мени топа оладиган одамлар бор. Ҳатто, дам олишда ҳам мен учун қўнғироқларни саралайдиган офис ва ишчи бўлади. Шунинг учун, нимага тезда эьтибор беришни ёки бир неча соат кутишни мен ҳал қиламан. Кўп нарсаларни кутиш мумкин, лекин мен зўрға, сўнгги кучим билан етишган жойимдан, яъни тоғдан телефон қилишим керак (кулади).

Лам: Йилда неча кун Ангела Меркелсиз?

Меркель: 365 кун.

Лам: Ўзингизни кундалик ҳаётингиз борми?

Меркель: Сиз қачон оддий одамга айланишимни назарда тутяпсизми? Мен доим ишдаман, мени ҳамиша суратга тушуришади ва сўрашади: "У бу ерда нима қиляпти?". Бу сизга ҳам таниш. Мен дам олиш кунлари эрталабдан кечгача уйда бўлишга ва ташқарига чиқмасликка ҳаракат қиламан. Ўшанда мен овқат тайёрлайман ёки бўлмаса харид қилгани супермаркетларга чиқаман. У ерда ҳам мени расмга олишади. Ёқимсиз тажриба туфайли супермаркетларда энди селфи қилмайман. Бу шундай чалкашликка олиб келди-ки, натижада саватчамда бошқа озиқ-овқатлар пайдо бўлди.

Лам: Охирги савол, чунки сиз сайлов арафасидасиз. Бу кун сиз учун қандай ўтади? Қаттиқ асабийлашасизми? Мен учун ҳамма нарса ҳар доим бир ўйин атрофида бўлган: ёки сен ютасан ё ютқазасан. Лекин, бу сиз учун кейинги 4 йилни аниқлаб беради.

Меркель: Аввало ухлаб олиш керак, лекин мен яхши ухлай олмайман. Кейин эса футболдаги катта ўйинлар каби: кутиш ва ҳамма нарса ўтиб кетганини билиш. Шанбагача яна нимадир қила оламан, кейин эса қилмаганимни гапирмайман. Бундаги фарқ: сиз ҳал қилувчи баҳсни кутяпсиз, кейин эса сизда бор ҳамма нарсани беришингиз мумкин. ТВ-дуэл, халқ олдига интервью бериш учун чиқишдан аввал менда бундай вазият бўлади. Кейин фақат томоша қилиш ва кутиш керак. Бу ҳудди сертификат топширишдек гап.



Лам Меркель билан интервьюдан кейин:

- Албатта, сайловларга оз қолганда канцлер билан суҳбатлашиш - бу жуда қизиқ. Менда шундай тушунча қолди: менинг саволларим ва нарсаларни кўришим уни қизиқтирди. Сиёсат ва футбол - жуда фарқли нарсалар. Лекин, шунга қарамай унисида ҳам, бунисида ҳам кўп нарса ўрганиш мумкин деб ўйлайман. Ҳар доим гап ЖАМОА ҳақида кетади. Ҳар бир инсон турли позициялардан фойда келтириши мумкин.


sports.ru сайтидан Муниса Жўраева таржимаси

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика