UZ

Сўнгги янгиликлар

07:38Ўсмирларимиз иккинчи учрашувда жанговар дуранг ўйнашди  0 01:32Европа лигаси. "Ноттингем Форест" аранг вазифани бажарди ва бошқа натижалар  2 00:57АПЛнинг уч клуби ва саудияликлар тўпурар ҳужумчи учун курашмоқда  0 00:38"Реал"нинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 00:13Инфантино Эроннинг ЖЧ-2026даги иштироки ҳақида: "Биз футбол орқали барчани ҳамжиҳат қилишни тарғиб қилмоқчимиз"  6 23:50Суперлига. "Бухоро" – "Динамо" 3:1   2 23:35"Челси" ҳимоячиси 1 ярим ойга сафдан чиқди  0 23:11ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  2 22:55Факт: "Нефтчи" ўз майдонида "Локомотив"ни 15 йилдан буён мағлуб эта олмаяпти  6 22:20Суперлига. "Андижон" – "Машъал" 2:0  2 22:19Александр Хомяков: "Жамоамиз характер кўрсата олди"  10 21:52Вадим Абрамов: "Бухоро" жамоасида ғалабага иштиёқ кўпроқ кўринди"  11 21:37"Реал" Камавингани сотиши мумкин. Даъвогарлар маълум  3 21:08Самвел Бабаян: "Икки мағлубиятдан сўнг ғалаба қозониш ўта муҳим эди. Янги жамоа туздик, бизга бироз вақт керак"  16 20:47Игорь Суров: "Бир киши кам бўлиб қолмаганимизда умуман бошқача ўйин бўларди"  1

Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади" Янгиликлар

Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Виталий Денисов сайтимизга кичик интервью берди.

"Мен яхши футбол учун мухлислик қилгани келдим. Ўйинни изоҳлашни истамайман, чунки баъзи саволлар бор. Демак, буларнинг барчаси ваколатли органларнинг ихтиёрида. Федерацияда одамлар бор, улар вазиятни ўрганиб, ҳукм чиқаришади", - деди Виталий Денисов Ўзбекистон кубоги финалидан сўнг.

- 5 декабрь куни Вашингтонда қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Терма жамоамизга кимлар рақиб бўлишини истардингиз?

- Менимча, кўпроқ топ терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми, билмадим, яна кимлар бор, Германия, Италия. Нима бўлганда ҳам, шунчаки иштирок этиш учун ҳаракат бўлмаслиги керак. Ҳеч бўлмаганда, вазифани бажаришни, яъни гуруҳдан чиқишимизни истардим. У ёғини кейин кўрамиз.

- Фабио Каннаваронинг терма жамоа бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида қандай фикрдасиз?

- Менга тааллуқли бўлмаган савол. Бундай қарорларга жавобгар инсонлар бор, улар юқорида ўтиради, уларга маълумроқ. Мен бу ҳақда ҳеч қандай изоҳ бера олмайман ва бунга ҳаққим ҳам йўқ. Футболчиларнинг вазифаси гап сотиш эмас, футбол ўйнаш. Агар шундай қарорга келишган бўлса, демак, шундай қилиш керак бўлган. Мен бу ерда ҳеч нарса дея олмайман. Умид қиламанки, Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади. Айнан терма жамоалар мураббийи сифатида. Клуб мураббийлари бор ва терма жамоалар учун кўпроқ мос тушадиган "coach"лар бор. Агар у терма жамоа йўлини танлаган бўлса, умид қиламанки, бизнинг терма жамоа у учун энг муваффақиятли иш жойи бўлади. Илоҳим, ҳаммаси терма жамоа учун яхши якун топади.

- МТЖ ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган ўйинда "Бўлди йигитлар, жомадонларни йиғиштирамиз ва меҳмонхоналарни банд қиламиз. Биз ЖЧга чиқдик" деб айтдингиз. Сизга терма жамоа ўйинларини томоша қилиш учун АҚШга бормоқчимисиз?

- Боришни жуда ҳам истардим, аммо ҳозирги кунда виза олиш қийинлашиб кетди. Агар иложи бўлса, албатта бораман.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди


Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика