UZ

Сўнгги янгиликлар

20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  6 18:22"Удинезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  1 18:08Суперлига ўтиш ўйинини ким бошқаради?  4 17:49"Манчестер Сити" ва "Тоттенхэм" ўйинлари учун таркиблар маълум  23 17:33Марко Станоевич Ўзбекистондаги фаолияти, "Насаф"дан кетиши ва унга қарши ўйнаган энг яхши футболчилар ҳақида гапирди   1 16:15"Насаф": Умар Эшмуродов билан шартнома узайтирилди  1 15:13"Гулистон" 16 декабрдан ўқув-йиғин машғулотларига киришади. Клуб президенти, директори ва бош мураббийи маълум  13 14:31"Тоттенхем" 70 миллионлик форвардни нишонга олди  4 13:57"Реал" янги ҳимоячининг трансфери бўйича келишиб олди  2 13:11"Реал" Камавингага нарх қўйди  7 12:22"Реал" "Манчестер Юнайтед"дан ҳимоячи сотиб олиши мумкин  4 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: “Сити”, “Бавария”, “Реал” ва бошқалар  0 11:34"Реал" Хаби Алонсони бугуноқ истеъфога чиқариши мумкин  31

Али Ашур: “Ўйинчиларимдан хурсандман, 0:0 ҳисобидан хурсанд эмасман” Янгиликлар

Али Ашур: “Ўйинчиларимдан хурсандман, 0:0 ҳисобидан хурсанд эмасман”

“Ал Халдия” - “Андижон" (0:0) ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Али Ашур қатнашди.

- Натижа учун қаттиқ ҳаракат қилдинглар. Ўйин ҳақида нима дея оласиз?

- Авваламбор, биз уч очко олиш учун ҳаракат қилдик. Аммо ўйин 0:0 билан тугади. Бу “Андижон”ни тўртинчи ўйиники, гол ҳам урмаяпти, гол ҳам ўтказмаяпти. Биз қаттиқ ҳаракат қилдик. 100 фоиз кураш олиб бордик. Статистакага қарасанглар ҳам, 63 фоизга тўпга эгалик қилдик. 18-марта зарба бердик, 8-марта бурчакдан тўп узатдик. Ўйинни назорат қилдик. 3-4-марта тоза голли имкониятимиз бўлди, аммо фойдалана олмадик. Бизда пеналти тепишимизга ҳам сабаб бўлганди. Бироқ ҳакамни қарори бошқача бўлди. Умуман олганда, ўйинчиларимдан хурсандман. Албатта, 0:0 ҳисобидан хурсанд эмасман.

- Андижонда ҳам 0:0 бўлган ва бу ерда ҳам шу ҳисоб қайд этилди. Сиз учун қайси ўйин қийинроқ ўтди?

- Албатта, Андижондаги учрашув энг қийини бўлганди. Чунки уларда имкониятлар кўп бўлган, биз бунга йўл қўйиб бергандик.. Хатоимиз сабабли бир нечта қарши ҳужумлар уюштиришди. Бугун футболчиларимга айтдимки, хато қилманглар ва рақибга имконият яратиб берманглар дедим. Бугунги ўйинда рақибда хавфли вазиятлар бўлганини эслай олмаяпман. Лекин Андижондаги ўйинда бизни хатоларимиз туфайли уларда имконият бўлганди.

- Стадионда кўпроқ мухлисларни кутгандик. Аммо деярли бўш трибуналарни кўрдик. Ишқибозларсиз ўйнаш сизлар учун зерикарли эмасми?

- Биласизми, бизнинг клубимиз 2020 йили ташкил топган. Бизда кичик мухлислар базаси бор.  Бу нарса футболчилар оиласи учун муҳим. Эндигина фан клуб ташкил топганига 5 йил бўляпти. Бир неча йил ичида фан клуб кўпаяди. Ҳа, биз кўпроқ мухлис келишини кутгандик. Лекин энг муҳими, кичик бўлса-да, ишқибозлар бизни қўллаб-қувватлаб туришди.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

   
06 ноя 12:45:43
STENLESS..R
Бизларни ПАХТАКОР БУНЁДКОР АГМК ЛОКОМАТИВ МЕТАЛЛУРГга шу ахволку халиям сизларники куп зкан бизларга 24 фан 2.та сурнайчи 2.та ка карнайчи 1.та дами чиккан хулга колган думбирани чалиб турган думбирачи бор холос
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика