

Саудия Арабистоннинг "Ал Насср" жамоаси "Гоа"ни йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этди.
Эроннинг "Истиқлол" жамоаси меҳмонда "Ал Виҳдат" жамоаси билан 1:1 ҳисобидаги дуранг натижасини қайд этди Меҳмонлар сафида Рустам Ашурматов 90 дақиқа ҳаракат қилди ва Sofascore томонидан 7,5 баҳога лойиқ кўрилди.
Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоаси ҳам ушбу турда меҳмонда ҳаракат қилди. Қўшниларимиз "Ал Завра"га қарши баҳсда 2:1 ҳисобида мағлуб бўлди.
ОЧЛ-2. 4-тур. 5 ноябрь
A гуруҳи
Ал Виҳдат — Истиқлол Теҳрон 1:1
Голлар: Набҳан (19) — Аҳмади (38).
D гуруҳи
Ал Насср — Гоа 4:0
Голлар: Ғариб (35, 53), Марран (65), Феликс (84).
Аз Завра — Истиқлол Душанбе 2:1
Голлар: Абдулкарим (7), Иброҳим (53, пеналти) — Амир Жўрабоев (64, пеналти).



