

"Менинг жароҳатим ва хафа бўлганим ҳақида кўп гаплар бўлди. Буларнинг барчаси ёлғон эди. Мен шунчаки машғулотларга қайтишга ва ўз даражамда ўйнашга ҳаракат қиляпман — ўзимни яхши ҳис қиляпман ва ўзимдан завқланаман", - деб фикр билдирди Ямал.
Хабарларга кўра, Ламин Ямал қовуқ қисмида жароҳат бор. Қайд этилишича, жароҳат сурункали ҳолатга айланиши мумкин.
Жорий мавсумда Ямал барча мусобақаларда ўнта ўйинда майдонга тушиб, бешта гол ва бешта голли узатмани амалга оширди.



