

Бугун Нодир Элибоев бошчилигидаги терма жамоамиз мусобақанинг иккинчи турида Озарбайжонга қарши баҳс олиб боради. Учрашув бизнинг вақт билан соат 18:00 да старт олади.
Эслатиб ўтамиз, футзал терма жамоамиз турнирнинг биринчи турида мезбонларни 5:2 ҳисобида мағлуб этганди.



