EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?

Khoja
6 ноя 2025
EЧЛ матбуот хизмати ҳафта футболчисига номзодларни эълон қилди.

Карлос Форбс ("Брюгге"), Микель Мерино ("Арсенал"), Фил Фоден ("Манчестер Сити") ва Виктор Осимхен ("Галатасарой") каби футболчилар ҳафта футболчиси бўлиш учун даъвогарлик қилишмоқда.

Форбес "Барселона" билан 3:3 ҳисобидаги дурангда иккита гол урди ва голли узатмани амалга оширди, Фоден "Боруссия Дортмунд"га қарши 4:1 ҳисобидаги ғалабада иккита гол урди, Виктор Осимҳен "Аякс"га қарши ўйинда (3:0) хет-трик қайд этди ва Мерино "Славия"га қарши баҳсда иккита гол урди.


KhojaМуаллиф
Манба: UEFA.com