ЕЧЛ. Месси олтинчи марта хет-трик қайд этиб мутлоқ рекордчига айланди
14 сен 2016 07:37
Янгиликлар
ЕЧЛ. Месси олтинчи марта хет-трик қайд этиб мутлоқ рекордчига айланди
«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Европа чемпионлар лигаси 1-турида «Селтик» билан ўйинда (7:0) хет-трик қайд этди.
Аргентиналик футболчи 3, 27 ва 60-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол қилди. «Селтик» билан ўйиндаги хет-трик Месси учун ЕЧЛдаги олтинчиси бўлди. У бу борада «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдуни ортда қолдириб якка пешқадамга айланиб олди.
Олдинроқ Месси «Арсенал» (4:1) (2010 йил), «Виктории Пльзень» (4:0) (2011 йил), «Байер» (7:1) (2012 йил), «Аякс» (4:0) (2013 йил) ва АПОЭЛ (4:0) (2014 йил) билан ўйинларда хет-трик расмийлаштирганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар