

"Миср билан яхши ўйин ўтказдик, кучли жамоа экан. Мураббийларнинг кўрсатмалари тўғри бўлгани ва биз уларни яхши бажарганимиз сабаб ғалаба қозондик. Эронга қарши баҳс олдидан йигитларнинг кайфияти яхши".
- Футболчининг ёши ўтгани сари ва миллий жамоадан чақирув олмай қўйса унинг жамоага қайтиш имкониятлари пасайиб кетади. Чақирувни қачон эшитдингиз?
- "Қўқон-1912"га қарши баҳсдан сўнг айтишди. Жуда хурсанд бўлдим. Имкониятим етгунича миллий жамоага ёрдам беришга ҳаракат қиляпман.
- Мисрга қарши баҳс кўрсатдики, Ўзбекистон терма жамоаси хоҳласа дунёнинг яхши жамоалари билан тенг кураша олар экан...
- Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман.
- Бир пайтлар сиз U17 мундиалида иштирок этгансиз. Бугун жаҳон чемпионатида қатнашаётган укаларингиз иштирокини қандай баҳолайсиз?
- Жуда кучли жамоа йиғилган. Худо хоҳласа Италияни ҳам ютиб, кейинги босқичга йўл олишади деб ўйлайман.



