Достон Ҳамдамов: "Имкониятдан фойдаланиб, мундиалга боришга ҳаракат қиламан"
23 мар 19:06
Янгиликлар
Достон Ҳамдамов: "Имкониятдан фойдаланиб, мундиалга боришга ҳаракат қиламан"
"Пахтакор" ва МТЖ аъзоси Достон Ҳамдамов терма жамоанинг бугунги машғулотида журналистлар саволларига жавоб берди.
"Терма жамоамиз бугун йиғилди ва машғулотларни бошлаб олдик. Танаффусдан сўнг яна терма жамоага қайтганимдан хурсандман. Каннаваро менга имконият берди. Ушбу имкониятдан фойдаланиб, мундиалга боришга ҳаракат қиламан.
Икки рақибимиз ҳам анча жиддий. Умид қиламанки, уларга қарши яхши ўйин ўтказамиз. Рақибларни ўрганиб чиқиб, яхши тайёргарлик кўришимиз керак", – дея фикр билдирди 29 ёшли футболчи.

- Кетма-кет иккинчи йиғинга жалб этилдингиз. Шу вақт оралиғида Каннаваро билан юзма-юз суҳбат қилдингизми?
- Йўқ, ҳали ўзаро гаплашмадик. Балки энди суҳбат бўлар.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди
ЛаЛига. Араухонинг голи "Барселона"га уч очко келтирди
Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди
Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!
Фикрлар