

“Андижон” клубининг 23 ёшли қанот ҳимоячиси Маҳмуд Махамаджонов Россия премер-лигаси иштирокчиси — Махачқалъанинг “Динамо” клубига трансфер қилинди.
Андижон жамоаси ушбу трансфердан 250 минг доллар ишлаб олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати эълон қилди.
Маҳмуд Махамаджонов “Андижон” сафига жорий йил бошида қўшилган эди. У “Андижон” таркибида Суперлигада 19 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та голли узатма амалга оширди. Ўзбекистон Кубоги баҳсларида эса 3 та учрашувда иштирок этиб, 2 та голли узатмани берди.




